UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

17 июн 13:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Қитъалар жанги". Ўзбек боксчилари Америка жамоасига қарши рингга кўтариладилар

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича "Қитъалар жанги" халқаро турнири ўтказилмоқда.

Мусобақада мураббий Равшан Ходжаев бошчилигида Осиё терма жамоаси сафида уч нафар боксчимиз Бобоусмон Батуров, Одилжон Аслонов ва Мадияр Саидраҳимов баҳсларда иштирок этмоқда. 

Бунгача Африка ва Россия терма жамоаларига қарши жанг қилган боксчиларимиз, учинчи турда Америка қитъаси боксчиларига қарши рингга кўтариладилар. Эртанги жанг олдидан боксчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этишди. 

18 июнь куни қуйидаги тўқнашувлар гувоҳига айланишимиз мумкин:

-63 кг: Баҳодур Усмонов (Тожикистон) – Андрес Гарсиа (Колумбия);

-68 кг: Бобо-Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Йоелис Лейл Молина (Куба);

-75 кг: Сапарбай Айдаров (Қозоғистон) - Адриан Перес (Колумбия);

-80 кг: Одилжон Аслонов (Ўзбекистон) – Карлос Гальван (Боливия);

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов (Ўзбекистон) – Антонио Оклес (Эквадор).


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг