UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

01 апр 17:47
Янгиликлар

Футбол

Қизиқ! Шерзод Темиров 24 соат ичида иккита ўйинда иштирок этди. Футболчининг ўзи вазиятга изоҳ берди

Теглар :  Шерзод Темиров
Ўзбекистон МТЖ аъзоси Шерзод Темиров билан қизиқарли ҳолат рўй берди.

Ҳозирги кунда Ироқнинг "Ербил" клуби сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз 24 соат ичида икки учрашувда иштирок этди ва ўзига натижага эришди. Дастлаб, 30-март санасида Тошкентда ўтказилган FIFA Series мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Венесуэла (0:0) учрашувининг 90-дақиқасида Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушиб, пенальтилар сериясида ўз зарбасидан унумли фойдаланди. Орадан бир кун ўтиб, Шерзод Темиров Ироқ Юлдузлар Лигасининг 25-туридан ўрин олган "Ербил" - "Ал Завраа" баҳсининг танаффусида Кристофер Жон Повейнинг ўрнига майдонга туширилди ва 45 дақиқа давомида майдонда ҳаракатланди. Шундай қилиб, Темиров 24 соат давомида икки баҳсда иштирок этишга улгурди. 

"Клубдагилар "Ал Завраа"га қарши учрашувда жамоага ёрдам беришимни сўрашди. Гарчи осон бўлмаган бўлса ҳам, клуб ихтиёрига етиб кела олдим. Туркия орқали учдим. Жамоам мағлубиятга учрамади. Жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. Ҳаётда осон нарсанинг ўзи йўқ. Хоҳиш бўлса барчасини уддаласа бўлади", - дея изоҳ берди Шерзод Темиров.

Эслатиб ўтамиз, Темиров жорий мавсумида Ироқ Юлдузлар Лигасида 20та гол билан тўпурарлар рўйхатида етакчи бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг