UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

11 сен 18:36
Янгиликлар

Бошқалар

Қўл жанги федерациясига янги раҳбар сайланди

Теглар :  Қўл жанги
Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш видеоселектор шаклида ташкил этилди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Мирзакулов 2017-2020 йилларда федерация томонидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар орасида қўл жанги спорт тури оммавийлашиб, тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Ортда қолган йилларда мамлакатимизда бир қатор йирик халқаро мусобақалар ташкил этилди. Спортчиларимиз томонидан халқаро мусобақаларда мунтазам равишда юқори ўринлар қўлга киритилди.

Қўл жангининг мамлакатимиз спортидаги ўрнини янги босқичга олиб чиқиш учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугунги йиғилишда федерацияга янги раҳбар сайлаш ва шу орқали ташкилотнинг иш фаолиятини тизимли ташкил масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони сифатида фаолият олиб бораётган Джураев Рустам Мирзаевич номзоди таклиф этилди ва йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Йиғилиш якунида Рустам Джураев федерация раиси лавозимига сайланишида ишонч билдирганларга алоҳида миннатдорлик билдириб, қўл жанги спорт турини мамлакатимизда янги босқичга олиб чиқиш, бу спорт тури бўйича спортчи ва тренерларга шарт-шароитлар яратиш, юртимизда уюшмаган ёшлар ўртасида ушбу спорт тури бўйича тизимли мусобақалар ташкил этиш, шунингдек, федерациянинг ҳудудлардаги моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклифларини билдирди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг