UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0

07 дек 11:22
Янгиликлар

От Спорти

Қорабайир отлари Қаршидан Тошкентгача бўлган масофани босиб ўтди + ФОТО

Қиш фаслининг илк ҳафтасида юртдошларимиз муҳим тарихий воқеа, ўзбек халқининг миллий ғурури бўлмиш қорабайир зотли отлар иштирокида илк маротаба ташкил этилган марафонга гувоҳ бўлишди.

Жами 10 та тулпордан иборат отлар карвони қарийб бир ҳафта давомида 436 км масофани босиб ўтишди.

Халқимиз азалдан отларни эъзозлайди. Бежиз «от йигитнинг қаноти» дейишмаган улуғлар. Шунингдек, ўғил болани суннат тўйида тулпор совға қилиниши замирида ҳам чуқур маъно мужассам. Айниқса, қадимдан довруғи достон бўлган қорабайир зотли отларга дунё аҳли томонидан қизиқиш юқори бўлган.

Аммо, мустабид тузум даврида халқимизнинг миллий ғурури бўлган отларга бўлган эътибор сусайди, тоза наслли қорабайир зотига мансуб тулпорлар эса камайиб кетди.

Шукрки, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита раҳнамолигида юртимизда йилқичиликни ривожлантириш, айниқса, қорабайир зотига мансуб тоза наслли отларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Ғурурлансак арзийдиган бир жиҳат, Ватани Ўзбекистон бўлган қорабайир зоти жаҳон от селекциясининг олтин фондига киритилган. Шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан унинг генофондини сақлаб қолиш, наслчилигини тиклаш ва ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ташкил этилган «Қорабайир отчилик мажмуаси» эса қорабайир зотли отларни кўпайтириш ва наслчиликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Мажмуада 200тагача йилқи боқилиб, учқур тулпорлар етказиб бериш борасида амалий ҳаракатлар бошлаб юборилган. Буларнинг барчаси йилқичилигимиз довруғини дунёга ёйиш, ўзбек чавандозларининг жаҳон ареналарида юқори ўринларни қўлга киритишига кенг йўл очиб беришига шубҳа йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган марафонда ўн бошдан иборат қорабайир зотли отлар ўз чавандозлари билан биргаликда Қашқадарёдан Тошкентга қадар бўлган 436 километрлик масофани босиб ўтишди.

Марафоннинг сўнгги манзили этиб пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони белгиланган эди. Бу ерда чавандозларимиз ва тулпорларни кенг жамоатчилик катта тантана билан олди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, ушбу марафон орқали қорабайир зотли тулпорлар нақадар чидамли ва ҳар қандай иқлим шароитига мослашувчан эканлигини дунёга кўз-кўз қилдик. Галдаги вазифа – бу отларни спорт мусобақаларида ҳам беназир эканлигини исботлаш ва миллий ғуруримиз бўлган қорабайир отларига қизиқишни оширишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг