UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

06 июн 14:08
Янгиликлар

Хоккей

Қозоғистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. "Ҳумо" қайси жамоалар билан ўйнайди?

Теглар :  Ҳумо
22 август куни хоккей бўйича Қозоғистон Кубогининг янги мавсуми старт олади.

Бу йилги мавсумда 11 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашади.

Хабар берганимиздек, ушбу мусобақада Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ҳам иштирок этади. Жамоамиз қуръа натижасига кўра "В" гуруҳидан ўрин олди. "Қанотлилар"га гуруҳда "Сариарка", "Арлан", "Горняк" ва "Иртиш" жамоалари рақиблик қилади.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар 1/2 финалга йўл олади.

"А" гуруҳида Pro Hockey Ligasy чемпиони "Номад", шунингдек, "Бейбарис", "Актобе", "Кулагер", "Алмати" ҳамда "Торпедо" жамоалари ғолиблик учун курашади.

"Ҳумо" гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 23 август куни "Иртиш" жамоасига қарши ўтказади. "Қанотлилар" ўрин олган "В" гуруҳи учрашувлари Кокшетау шаҳрида бўлиб ўтади.

"Ҳумо" жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари тақвими:

23 август

14:30 "Иртиш" - "Ҳумо"

25 август

14:30 "Ҳумо" - "Горняк"

27 август

13:00 "Ҳумо" - "Сариарка"

28 август

18:00 "Арлан" - "Ҳумо"

30 август

Ярим финал ўйинлари

13:00 B1 - A2

16:30 B2 - A1

31 август

Финал

18:00.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг