UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Баҳодир Жалоловни жангга чорлашди 0 18:54Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 18:06Ислам Махачев Йен Гэррига қарши жангдаги асосий мақсадини айтди 0 17:27Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикаси билан ўйнайди 0 16:49"Энди камарнинг янги эгаси бўлади". Гэрри — Махачев билан жанг ҳақида 0 16:18"Махачев Гэррига нокаут билан ютқазади" - Конор Макгрегор 0 15:40"Ислам Гэрри билан тик туриб жанг қилса ҳам хавотир олмайман" - Махачевнинг мураббийи 0 15:18“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунга қадар яна иккита шов-шувли харидни амалга оширмоқчи 0 14:48Дана Уайт Хабиб Нурмагомедов ҳақида: "Агар у шундай қилганида, барча даврларнинг энг буюк жангчиси бўларди" 0 14:23"Унинг нима деяётганини тушунмадим". Махачев UFC 330 олдидан Гарри ҳақида ҳазил қилди 0 13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0

14 фев 12:17
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Милан-Кортина-2026

Қозоғистон қишки Олимпиададаги илк медалини қўлга киритди ва бу олтин медаль!

Кеча Милан-Кортина-2026 қишки Олимпиадаси доирасида Қозоғистон делегацияси ўзининг дастлабки медалига эга чиқди.

Фигурали учишнинг эркаклар ўртасидаги беллашувларида иштирок этган Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Михаил Шайдоров қисқа ва эркин дастур якунига кўра, жами 291,58 балл тўплади. 

Бу орқали спортчи ўзининг шахсий рекордини янгилади. У якуний жадвалда биринчи ўринни эгаллаб, Қозоғистон ҳисобига 2018 йилдан буён илк Қишки Олимпия ўйинлари медалини келтирди.

21 ёшли Шайдоров 1994 йил Лиллеҳаммерда ғолиб чиққан чанғичи Владимир Смирновдан кейин мамлакатнинг иккинчи Олимпия чемпиони бўлди. 

Мазкур мусобақада япониялик Юма Кагияма кумуш медални қўлга киритди (280.06). Унинг ватандоши Шун Сато эса учинчи бўлди (274.90).

Қисқа дастурдан кейин пешқадамлик қилган АҚШ вакили Илия Малинин эркин дастурда бир нечта хатоларга йўл қўйди. Натижада, сўнгги икки ЖЧ ғолиби саккизинчи ўринга тушиб кетди (264.49).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг