UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0

19 янв 11:59
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Қозоғистон Қишки "Универсиада-2023"даги 3-олтинини қўлга киритди

АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида талаба спортчилар иштирокида Қишки "Универсиада-2023" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ён қўшниларимиз кечаги баҳсларда учинчи олтин медалларини қўлга киритишди. Биатлончилар ўртасидаги 10 км масофага спринт мусобақасида Бекентай Турлубеков 27:51.5 вақт натижаси билан олтин медалга эга чиқди. У ҳар икки ўқ отиш майдончасида ҳам биронта хатога йўл қўймади. 

Чемпионга 8.3 сония вақт ютқазган америкалик Бьорн Уэстервелт кумуш, яна бир қозоғистонлик спортчи Александр Мухин эса бронза медалига сазовор бўлди. Мухин маррага жамоадошидан 22.2 сония кечроқ етиб келди ва иккита хатога йўл қўйди.


Биатлон. Эркаклар. Спринт. 10 км

1. Бекентай Турлубеков (Қозоғистон) — 27:51.5 (0+0)

2. Бьорн Уэстервелт (АҚШ) — +8.3 (1+1)

3. Александр Мухин (Қозоғистон) — +22.2 (0+2). 

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 3-ўринга кўтарилиб олди. Япония жуда катта фарқ — 14 та олтин, 9 та кумуш, 3 та бронза медали билан карвонбошилик қиляпти. Финляндия 3 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медали билан 2-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг