01 апр 17:38
Янгиликлар
Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: «Биз ўзбекларга умуман ютқазмаганмиз»
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Kайрат Сатжанов YouTube'даги «Спорт Шрёдингера» каналига берган интервьюсида маҳаллий спортчиларнинг Аммандаги (Иордания) ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги чиқишини ёдга олди.
-Ёшлар терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги сўнгги натижалари сизни ҳайратда қолдирми? Ҳиндистон мамлакатимиздан олдинда эди. Ўзбекистон ҳали ҳам яхши, деб тахмин қилиш мумкин. Лекин Ҳиндистон... Шахсан бу барчамизни ҳайратда қолдирди.
- Эрталаб ҳамма йиғилди ва барчага танбеҳ бердим: «Бу нима, болалар?». Дубайда бизда саккизта биринчи ўрин, ўзбекларда учта, бундан олдин Мўғулистонда олтита, уларда иккита, Филиппинда саккизта биринчи ўрин бор эди, уларда уч-тўртта. Ўзбекларга умуман ютқазмадик. Ҳозир эса ҳатто ҳиндлар ҳам биздан олдинда. Бу бокс учун, мавқеимиз учун жуда ҳақоратли эди. Хуллас, бизда барча ҳудудларда йигитлар бор... Балки, шунчаки тайёргарлик билан боғлиқдир - йигитлар бироз нотўғри тайёргарлик кўришган. Қозоғистондаги ва бутун дунёдаги вазият, пандемия ва кўпчилик машғулот ўтказмади ва керакли натижага эришмади", - деди мураббий.
Фикрлар
Журналист савол берияпти, кечаги чемпионатда узбек ва хиндлар қозоқлардан олдинга утиб кетди, узбеклар майли(сенсация, янгилик эмас деяпти), хиндлардан нимага қолиб кетдинглар деяпти,.
У тренер айтиябдики, дубайда хам, филиппинда хам, монголияда хам биз олтин медаль буйича олдинда эдик, узбекларга (умумжамоа хисобидадемоқчи) ютқазмас эдик, энди эса хиндлар хам биздан олдинда(узбеклар шундоғам юқорида) деяпти.
Сиз юзерлар эса бу сависизнинг савиясизларча таржима қилинган постга чалғиб қолиб, фикрингиз бузилишига йул қуйманг!
Bizani yoshla kuchli buni rezultatam ko'rsatib turibti