UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Хитой ва бошқа жуфтликлар 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0

03 июл 07:21
Янгиликлар

Токио-2020

Қозоғистон терма жамоасининг Токио Олимпиадасидаги байроқдорлари маълум + ФОТО

Бироз аввал Қозоғистон олимпия терма жамоасининг Токио-2020 Олимпиадаси учун тайёрлаб қўйилган экипировка, яъни либослар тўплами ҳақида маълумот берган эдик.

Эътиборлиси, Қозоғистон тарихида илк бор тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси тантанали очилиш маросимида одатдагидек бир эмас, икки нафар спортчи мамлакат байроғини кўтариш бахтига муяссар бўлади. 

Қозоғистон давлат байроғи бокс бўйича мамлакат терма жамоаси сардори, Баҳодир Жалоловнинг асосий рақибларидан бири Камшибек Кункабаев ҳамда енгил атлетика бўйича Олимпиада чемпиони ва совриндори Ольга Рипаковага ишониб топширилди.   

Бу Ольга Рипакова учун фаолиятидаги тўртинчи Олимпиада бўлади. У Лондон-2012 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган. 2008 йил Пекин Олимпиадасида учхатлаб сакраш баҳсларида кумуш, Рио-2016 олимпия ўйинларида эса бронза медалига эга чиққан. 

Камшибек Кункабаев – бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори. У ҳарбийлар ўртасида 2014 йилги жаҳон чемпиони чемпиони, 2017 ва 2019 йилларда ўтказилган Осиё ва жаҳон чемпионатларининг кумуш медали совриндори ҳисобланади. Ҳар икки мусобақанинг финалида ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловга ютқазган. Қизилўрдалик 29 яшар боксчи илк бор Олимпиадада иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими 23 июль куни бўлиб ўтади. Қозоғистон терма жамоаси 16 июль куни Кунчиқар юртга жўнаб кетади ва икки ҳафталик карантинда бўлади. Спортчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида делегация «Air Astana» компаниясининг чартер рейси билан Токиога йўл олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 июл 18:48:28
ABUXASAN
Bu xabarni bizga nima qizigi bor bizga olamshumul xabarlar kerak qayoqdagi xotinlarni giybatiga oxshedi chiqyotgan xabarlar shuyam xabarmi kimga nechi pullik qizigi bor ekan bu xabarizni xurmatli sayt xodimlari
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг