UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0

08 фев 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон ва тожикистонлик жангчилар октагонга чиққан UFC Fight Night 266 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Хабар берганимиздек, бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Fight Night 266 турнири ўз ниҳоясига етди.

Оқшомнинг асосий жангида америкалик Марио Баутиста бразилиялик Винисиус Оливейра устидан муддатидан олдин ғалаба қозонди. У ташкилотнинг ўта енгил вазн дивизионида тўққизинчи ўринни эгаллаб турган эди. Иккинчи раунд тугашига 14 сония қолганида, Баутиста Оливейрани аввалига кимурага, кейин эса ортдан бўғишдан сўнг жангга нуқта қўйди.

Турнирнинг co-main event баҳсида япониялик Киоджи Хоригучи ироқлик Амир Албази устидан ҳакамларининг якдил қарори эвазига ишончли ғалабага эришди. Энди у энг енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жошуа Ванга қарши жанг қилади.

Турнирнинг учинчи муҳим воқеаси оғир вазн тоифасида Жаилтон Алмейда ва Ризван Куниев ўртасидаги жанг бўлиб, унда россиялик ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Бу билан у дивизионнинг кучли ўнталигидан ўзига жой нақд қилди, бразилиялик эса ҳозирда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бошқа натижаларга тўхталадиган бўлсак, Қозоғистон вакили Николай Веретенников биринчи раундда америкалик Нико Прайсни нокаутга учратди. Тожикистонлик Муин Гафуров эса афсуски, мағлубият аламини тотиб кўрди. Қўшнимиз беллашув тугашига бир сония қолганида польшалик Якуб Виклацга гилотина усулида бўғиш орқали ютқазди.

Муддатидан аввал ғалаба қозонган яна бир жангчи америкалик ярим оғир вазн тоифасидаги Дастин Жейкоби бўлиб, у ҳамюрти Жулиус Уокерни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.


UFC Fight Night 266 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Марио Баутиста Винишиус Оливейра сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – 2-раунд, 4:46

Киоджи Хоригучи Амир Албазини ҳакамлар қарорига кўра ютди (30-27, 30-27, 29-28)

Ризван Куниев Жаилтон Альмейдани очколар бўйича таслим этди (30-27, 30-27, 29-28)

Михал Олексийчук Марк-Андре Барриони ҳакамлар қарори бўйича енгди (29-28, 29-28, 29-28)

Фарид Башарат Жан Мацумотони ҳакамларнинг айри қарори эвазига мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 28-29)

Дастин Жейкоби Жулиус Уокерни техник нокаутга (зарба) учратди – 2-раунд, 1:42


Прелим кард жанглари

Даниил Донченко Алекс Моронодан устун келди (30-26, 30-26, 30-27)

Николай Веретенников Нико Прайсни нокаут (тирсакда зарба) қилди – 1-раунд, 1:42

Кетлин Соуза рақибаси Бруно Бразилни очколар бўйича ютди (29-28, 29-28, 29-28)

Жавид Башарат Жанни Васкесни ҳакамларнинг якдил қарорига эвазига мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28)

Ван Конг Эдуардо Моурани ҳакамлар қарорига кўра енгди (30-27, 29-28, 29-28)

Якуб Виклац Муин Гафуровни сабмишн (гильотина) эвазига ютди – 3-раунд, 4:59

Клаудия Сигула рақибаси Присцила Качоейрани очколар бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 29-28)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг