17 мар 20:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қозоғистонлик бокс мураббийи: Яқин орада биз Ўзбекистонни қувиб ўтамиз
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийи Галим Кенжебаев Иорданияда ўтказилган лицензион мусобақа ҳақида фикрларини билдирди.
-Биз яна умумжамоа ҳисобида принципиал рақибимиз Ўзбекистонга ютқаздик. Бу ачинарлими?
-Барчасини битта жанг ҳал қилди. Агар Закирга жангни беришганида биз биринчи ўринда бўлардик. (-63 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимовга мағлуб бўлган Закир Сафиуллин назарда тутилмоқда - Olamsport). Биз бундан фожеа ясамоқчи эмасмиз, яна ишлашимиз керак. Ўйлайманки, келажакда биз Ўзбекистонни қувиб ўтамиз. Чунки, бизда потенциал ва ёшлар бор. Бошқа томондан бу биз учун мотивация ва ҳали яна ишлашимиз лозимлигини кўрсатиб берди. Ринг биз ўзбеклар билан яхши жанг қила олишимизни кўрсатиб берди", - деди мураббий интервьюда.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар