31 июл 16:57
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Қозоғистонлик боксчи жангсиз чорак финалга йўл олди
-63 кг вазнда Қозоғистон шарфини ҳимоя қилаётган Зaкир Сафиуллин жангсиз чорак финалга йўл олди.
Нимчорак финалда Сафиуллинга мезбон боксчи Даисуке Нариматсу рақиблик қилиши керак эди. Аммо япониялик чарм қўлқоп устаси жароҳати туфайли жанг қила олмаслигини маълум қилган. Шу тариқа қозоғистонлик боксчи жанг ўтказмасдан кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоасининг тўрт нафар боксчиси: Закир Сафиуллин, Сакен Бибосинов, Абилхан Аманкул ва Камшибек Конкабаев чорак финалга чиқди.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар