UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 20:29Бугунги кун ҳисобида илк медалимиз ОЛТИН бўлди. Умумий медалларимиз 80 тага етди 0 19:29Мария Тимофеева Люксембург турниридаги юришини бошлади 0 19:08Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди 0 18:47Жавоҳир Синдаров ҳам Жаҳон кубоги 1/2 финалида! Финал чиптаси учун ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 18:26Рожер Федерер Халқаро теннис шон-шуҳрат залига киритилади 0 18:05Дубайда ўтказиладиган IBA Жаҳон чемпионатида нечта мамлакат боксчилари қатнашиши айтилди 0 17:42"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди 0 17:21Дана Уайт Фрэнсис Нганнунинг унга қўл кўтарганини эслади 0 17:00Таэквондочиларимизнинг кейинги мусобақаси Бангкок Гран-при челленжи бўлади 0 16:39Саидотахон Нуриддиновнинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 16:18Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда 0 15:57Бу қизиқ! Фабио Уордли чемпион дея эълон қилинган WBO рейтингида Баҳодир Жалолов нечанчи ўринни эгаллаб турибди? 0 15:36Ар-Риёд-2025. Гандболчи қизларимизнинг Туркияга қарши ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:15Хабиб Ислам Махачевнинг Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишини истамаслигини айтди 0

20 июн 15:29
Янгиликлар

Футбол

Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"

Қозоғистонлик сиёсатчи, парламент депутати, "Республика" фракцияси раҳбари Айдарбек Хўжаназаров Sports24.kz порталига берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати финал босқичига чиққани ҳақида гапирди.

"Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак. Кўпинча "Ўзбекистон чиқди, нега биз бунга эриша олмадик?", дейишади.

Бир неча йил аввал атиги 500 минг киши истиқомат қиладиган Исландия Европа чемпионатига йўлланма олганини эслайлик. Бизда битта туманда бутун Исландиядагидан кўпроқ одам яшайди. Бизда об-ҳаво ҳам уларникидан яхшироқ. Бироқ натижа йўқ. Кимгадир қарашдан фойда йўқ", – деди Хўжаназаров.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остона шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё — Хитой" саммити доирасида иштирокчи давлатлар раҳбарлари номидан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўл олгани билан табриклаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг