22 мар 12:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қозоғистонлик UFC жангчиси жарроҳлик столига ётди + ФОТО
Энг енгил вазн тоифасида қозоғистонлик UFC жангчиси Бекзат Алмахан тиззасини операция қилдирди.
У 3 март куни россиялик Умар Нурмагомедовга қарши жангда тиззасини жароҳатлаб олган эди. Ўша жангда Нурмагомедов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.
Бекзатнинг сўзларига кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечган. У Остона шаҳридаги шифохоналардан бирида операция қилинган. ОАВда Алмаханнинг 3 август куни Абу-Дабида (БАА) ўтадиган UFC Fight Night турнирига қадар тикланиши ҳақида ёзишмоқда.
Ҳавола :
Манба : sportilinet
Фикрлар