UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

04 янв 11:47
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Қозоғистоннинг Олимпиада-2026 байроқдорлари ким бўлади?

Туризм ва спорт вазирлиги Италияда бўлиб ўтадиган Олимпиада-2026 очилиш маросимида Қозоғистон терма жамоасининг байроқдорлари ким бўлиши ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди.

Конькида учувчилар Яна Хан ва Денис Никиша бир ойдан сўнг старт оладиган Қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон спорт делегациясининг байроқдори бўлмайди. 

"Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча терма жамоа тўлиқ шаклланмаган. Лицензиялар учун кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Тўлиқ маълумот Қозоғистон Ресупбликаси Туризм ва спорт вазирлигининг расмий манбаларида эълон қилинади. Матбуот вакилларини расмий маълумотни кутишга чақирамиз", - деди Вазирлик матбуот котиби Балим Аламединова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси ўринбосари Нурлан Есембаев Яна Хан ва Денис Никиша 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари очилишида Қозоғистон байроғини кўтаришини маълум қилганди.

Бўлажак қишки Олимпиаданинг очилиш маросими 6 февраль куни Миландаги "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг