20 мар 08:53
Янгиликлар
Футбол
Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин
Қозоғистоннинг "Атирау" клуби таркибни Одион Игало билан кучайтирмоқчи.
Маълумотларга кўра, Нигерия терма жамоаси собиқ ўйинчиси "оқ-яшиллар" жамоасига ўтиши мумкин. 36 ёшли форварднинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" жамоаси бўлганди.

Футболчи фаолияти мобайнида "Уотфорд", "Удинезе" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларда ўйнаган, у ерда 23 ўйинда 5 та гол урган ва 1 та голли пас узатган.
Нигерия терма жамоаси таркибида Одион 37 ўйин ўтказиб, 16 та тўп киритди.
Ҳавола :
Манба : ЖаркOFF
Фикрлар