UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0 18:14Эдди Хирн Александр Усикнинг сўнгги рақибини эълон қилди 0 17:49Царукян мураббийи энг эҳтимолий рақибни айтди 0 17:23Нурсултон Рўзибоев учун қайси вазнда жанг қилиш қулай? Спортчи жавоб берди 0 17:15Зокиров, Холматов, Халмаханов ва бошқа юлдуз спортчиларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди 0 16:59Ўзбекистон МТЖ қачон Тошкентга қайтади? 0 16:36Қозоғистонда шахматга эътибор пастлигидан нолиган Бибисара мамлакат президентидан мукофот олди 0 15:54ATP рейтинги. Султонов 29, Белозерцев 20 поғонага юқорилади 0

05 мар 15:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров бекор қилинган жанги ва янги рақиби ҳақида гапирди

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг жанг санаси ва рақиби ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.

www.olamsport.com сайти мухбири бекор қилинган тўқнашув ва янги рақиб ҳақида боксчимизнинг фикрларига қизиқди:

"13 март кунига режалаштирилган жангим бекор қилинди. Шундай бўлиши керак экан, нима ҳам дердик. Ҳавиер Флорес тиббий кўрикдан ўта олмади, балки вирус билан боғлиқдир. Аниқ сабабини билмайман, бизга фақат кўрикдан ўта олмаганини айтишди. Янги рақибим канадалик Коди Кровли бўлади. Насиб қилса, 10 апрель куни рингга кўтариламан. Кровли ҳам кучли боксчи. 19 та жанг ўтказиб, ҳаммасида ғалаба қозонган. Тайёргарликни Ҳавиер Флореснинг чапақай эканлигини инобатга олган ҳолда олиб бораётган эдик. Коди Кровли ҳам чапақай боксчи экан. Жанг бекор қилинганидан сўнг қайси боксчиларга таклиф билан чиқилганини мен билмайман. Жангга 9-10 кун қолганида ҳеч ким рози бўлмайди, вазн ташлаш, тайёргарликка улгуриш қийин. Ин Шаа Аллоҳ, ҳаракат қиляпмиз, ҳаммаси яхши бўлади", - деди Қудратилло Абдуқаҳҳоров мухбиримиз билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг