18 окт 02:29
Янгиликлар
Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Коллацо тарозига чиқди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Liacouras Center аренасида ўтказилувчи ушбу бокс оқшомида мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган юртдошимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ҳам рингга кўтарилади. Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби Луис Коллацо бўлади.
Бугун бироз аввал бокс оқшоми иштирокчилари тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Ҳар иккала боксчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. (Қудратилло - 147,1 фунт, Коллазо -146,4) Андеркарт мақомидаги жанг 10 раундга мўлжалланган.
Маълумот учун, америкалик 38 ёшли боксчи проф фаолияти давомида 46 та жанг ўтказиб, 39 тасида ғалаба қозонган. Йигирмата жангда рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган. Еттита жангда ютқазган ва икки бор ўзи нокаутга учраган. Амир Хан, Кит Турман, Виктор Ортиз, Рикки Хаттон, Шейн Мосли сингари машҳур чемпионларга қарши жанг ўтказган.
Фикрлар