17 фев 10:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қудратилло Абдуқаҳҳоров яна АҚШда жанг қилади, рақиб ва жанг санаси аниқ (ПОСТЕР)
Ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.
32 ёшли ҳамюртимиз 22 март тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Сан Бернардино шаҳридаги National Orange Show Event Center мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.
Ўша куни Қудратиллога америкалик Жошуа Антон рақиб бўлади.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳоров проф каьрераси давомида ҳозиргача 27 та жанг ўтказиб, 22 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган. Жошуа Антон ҳисобида эса 12 та жангда қўлга киритилган 12 та ғалаба мавжуд.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар