17 окт 17:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Қудратиллонинг эҳтимолий рақиби автофалокатдан кейинги ҳолатини маълум қилди
Яримўрта вазн тоифасида WBC ва IBF камарлари соҳиби Эррол Спенс бир неча кун олдин жиддий автофалокатга учраганди.
Боксчи бугун Далласдаги касалхонадан чиқди ва ўз ҳолати ҳақида маълумот берди.
"Хеч қандай синган суяклар йўқ. Мен ёввойиман", - деб хабар қолдирди боксчи Инстаграмида. Аммо, кейинчалик у ушбу постини ўчириб ташлади.
Маълумотларга қараганда, боксчи машинасида авария бўлганида спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эррол Спенсдаги IBF камарига ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Қудратилло Абдуқаҳҳоров биринчи рақамли даъвогар ҳисобланади.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар