UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

16 июн 09:39
Янгиликлар

Теннис

Queen's Club. Саралаш орқали асосий тўрга чиққан 37 ёшли Мария мусобақа чемпиони!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнир якунланди.

Мусобақа бош соврини 37 ёшли Татьяна Марияга насиб қилди. WTA рейтингида 86-поғонада борган германиялик тажрибали теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 15-ракеткаси, америкалик Аманда Анисимовани мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Татьяна иккинчи бор ҳам зафар қучди - 2:0. Саксон уч дақиқа давом этган баҳсда Мария 7, Аманда 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 1 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик табиийки, чемпион томонида бўлди - 4 га 2. 

Қизиғи, Мария Лондон турниридаги иштирокини квалификация, яъни саралаш босқичидан бошлаб, асосий тўрга йўлланма олган эди. Асосий тўрда кетма-кет Топ-30 рейтингида бораётган 5 нафар рақибасини мағлуб этди. 

Олмон теннисчиси муваффақиятли иштирокидан 500 рейтинг очкоси ва 218,000 доллар мукофот пули ишлаб олди. У янгиланган рейтингда Топ-50`га қайтади. Анисимова эса 325 очко ҳамда 134,260 АҚШ долларига эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг