UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

27 янв 09:18
Янгиликлар

Теннис

Рафаэль Надаль Денис Шаповаловнинг гапларига жавоб қайтарди

Теглар :  Рафаэль Надаль
Австралия Очиқ чемпионатининг 1/4 финал учрашувида Денис Шаповаловни мағлубиятга учратган дунёнинг бешинчи ракеткаси Рафаэль Надаль канадаликнинг ҳакам унга нисбатан ўзгача муносабатда экани ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.

"Менга алоҳида муносабат кўрсатилмайди. Карлос Бернардесни жуда ҳурмат қилишимни ҳамма билади. У ажойиб ҳакам. Ва у ҳар доим кортда менга нисбатан қаттиқ муносабатда бўлган.

Ростини айтадиган бўлсам, "топ ўйинчилар имтиёзлардан фойдаланади" деган кенг тарқалган фикр нотўғри. Демак, Денис бу масалада ноҳақ эди.

Сўнгги икки йил ичида кортда таймер мавжуд. Ва умуман олганда, вазиятни ҳамма учун адолатли қилишга ёрдам берадиган кўплаб чоралар пайдо бўлди.

Мен Денисга ҳамдардман, чунки мағлубият билан келишиш қийин ва унга келажакда энг яхши тилакларимни тилайман. У ёш (кулади). Ҳар бир инсон ёшлигида хато қилади. Мен ҳам ёшлигимда улардан кўп хато қилганман. Балки кейинроқ у буни ўйлаб кўрар ва бугун хато қилганини тушунар",-деди Надаль.

Эслатиб ўтамиз, Шаповалов "ҳакам учрашувда Надальга ён босди" дея шикоят қилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг