UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28"Мени фалаж қилиб қўйиши мумкин эди". Оливейра фаолиятини якунлаши мумкин бўлган жангни эслади 0 18:05"Царукян аллақачон чемпионлик имкониятига лойиқ эди" - Хамзат Чимаев 0 17:40Гарсия ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқдаги машҳурлик бўйича Фьюри ва Усикни ортда қолдирди 0 17:17Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди 0 16:39Ярим оғир вазн жангчиси Чимаевга ўз вазнида қолишни тавсия берди 0 16:16"У кўргазмали жангни истаган эди". Пакьяо Мейвезер билан реванш музокаралари ҳақида гапирди 0 15:54"Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди. Бобонов иккинчи даврадаёқ икки карра Олимпиада чемпиони билан тўқнаш келиши мумкин 0 15:33"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади 0 15:10"Чимаевни иккиланишга мажбур қиламиз" - мураббий 0 14:48Яна икки қиличбозимиз қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилишди 0 14:27Тайсон Фьюри: "У хавфли рақиб" 0 14:06Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди 0 13:45Karate Combat ва RCC Россияда қўшма турнир ўтказади 0 13:24The Ring Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги рейтингни янгилади 0 13:03Хоккейчиларимизнинг U-18 Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

12 янв 19:00
Янгиликлар

Футбол

Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"

"Барселона" вингери Рафинья Испания Суперкубогининг 2026 йилги финалида "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан (3:2) кейин фикрини билдирди.

"Бу мавсумдаги энг яхши онларимми? Мен ҳеч қачон буни энг яхши онларим деб айтмасдим, чунки ўзимга нисбатан талабчан инсонман. Айта оладиганим шуки, мен ҳар доим жамоа учун бор кучимни беришга интилганман — ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ёрдам беришга ва қўлимдан келган барча нарсани қилишга ҳаракат қиламан.

Жамоамизда кўплаб ёш футболчилар бор… Шунақа фикрлаш ва доим ғалабага интилиш — клуб учун жуда муҳим. Биз совринлар учун курашамиз. Сен бу футболкани кийган экансан, асосий мақсадинг совринларни қўлга киритиш бўлиши керак… Биз буни яхши уддалаяпмиз.

Бугунги кунда энг муҳими — жамоа иккинчи таймга тўлиқ жамланган ҳолда қайтгани... Биз қилишимиз керак бўлган ишни бажардик. Агар Ханси Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди. У менга муҳим футболчи бўлишимни айтди. Футболчига айнан шу керак — ишонч", – деди 29 ёшли бразилиялик футболчи.

"Реал"га қарши ўйинда Рафинья дубль қайд этди, жумладан ғалаба голини ҳам урди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг