UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

23 фев 12:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темиров Исроил Мадримовнинг мағлубиятига муносабат билдирди

Бир ҳафтадан кейин UFC`даги иккинчи жангини ўтказадиган Рамазон Темиров ўзининг Инстаграм саҳифасида Исроил Мадримовнинг кечаги жангига изоҳ қолдирди.

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс турнири доирасида чарм қўлқоп устамиз WBC Interim камари соҳиби америкалик Виржил Ортисга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раунд тўлиқ давом этган жангда Ортис ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

"Боксчиларимиз орасида ҳурмат қиладиган инсонларимдан бири. Ҳеч қачон рақиб танламайдиган ва ўз устида меҳнат қиладиган боксчи. Ака, сиз ўзбек халқи учун чемпионсиз! Жуда чиройли жанг қилдингиз", - дея Мадримовнинг жангига муносабат билдирган Темиров. 

Эслатиб ўтамиз, Рамазон Темиров 2 март куни тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC Vegas 103 турнири доираисда ўта енгил вазн тоифаси рейтингида 15-ўринни эгаллаб турган америкалик Чарльз Жонсон билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг