UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

15 авг 17:07
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Рамазон Темировнинг ACBJJ Лигасидаги дебюти 30 август куни бўлмайди

Хабар берилганидек, ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров ACBJJ Лигаси билан шартнома имзолаган ва режа бўйича 30 август куни Истанбул шаҳридаги турнирда бўлиб ўтиши керак эди.

Ҳамюртимизга дебют беллашувида Буюк Британия вакили, UFC собиқ юлдузи Муҳаммад Мокаевнинг рақиб бўлиши айтилган эди. Аммо Рамазон белгиланган санада жанг ўтказмайди. Буни Темировнинг мураббийи Жасур Алижонов сайтимизга берган интервьюсида тасдиқлади. 

"ACBJJ Лигаси билан тўртта жанг учун шартнома имзолаганмиз. Ҳа, режа бўйича 30 август куни Истанбулдаги турнирда қатнашишимиз керак эди. Аммо бу беллашувни кейинроққа суришга тўғри келиб қолди. Боиси, UFC бизга 24 октябрь куни Абу-Даби шаҳридаги рақамли турнир учун жанг берди. Рақиб Топ-5`дан. Ҳали музокаралар якунланмагани учун расмий маълумот бера олмайман. Рамазон БААда жанг қилишга тайёр. Рақиб жамоанинг розилигини кутяпмиз", - деди Алижонов.

Маълумот учун, Рамазон Темиров айни пайтда ўта енгил вазн тоифаси UFC рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди. Ундан юқорида Лонэ Кавана, Асу Алмабаев, Татсуро Таира, Брэндон Ройвал, Манель Капе ва Александр Пантожа бор. Дивизион чемпиони мьянмалик Жошуа Ван ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг