UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

14 май 12:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпионлик жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР

Кеча тунда UFC раҳбари Дана Уайт бир нечта чемпионлик жангларини расман тасдиқлади.

Улар орасида ўта енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Александр Пантожа ҳам бор. Бразилиялик аралаш яккакураш устаси 28 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 317 турнирининг co main-event жангида октагонга чиқади. Чемпионнинг рақиби кутилганидек, рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган Янги Зеландия вакили Кай Кара-Франс бўлади. 

Бу Пантожа учун учинчи чемпионлик ҳимоя жанги бўлади. 2023 йилнинг июль ойида у Брэндон Моренони мағлубиятга учратиб, камарни тортиб олганди. Шундан кейин 35 ёшли Александр учта муваффақиятли чемпионлик жангларини ўтказди. Брэндон Ройвал ва Стив Эрцегни очколар бўйича мағлуб этди, Кай Асакурани эса бўғиб қўйди.

32 яшар Кай Кара-Франс эса ўтган йилнинг август ойида Эрцегни техник нокаутга учратган эди. Бу билан зеландиялик жангчи Морено ва Амир Албазидан қабул қилиб олган мағлубиятлар сериясини ёпганди. 

Маълумот учун, UFC 317 турнирининг асосий жанги Илия Топурия ва Чарльз Оливейра ўртасида бўлиб ўтади. Жангчилар Ислам Махачевдан вакант қолган камар учун ўзаро октагонга чиқишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг