UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек ва Алиреза бир хилда очко тўплади, чемпион номини армагедон ҳал қилди 0 09:54Нурмагомедов: "Ҳеч ким Махачев рекордини янгилай олмайди" 0 09:21ACBJJ 21: Росас Магомедшариповни, "Гладиатор" эса Петросянни тўхтатди, Зубайрада мағлубият! 0 08:49Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади 0 08:23Naroditsky Memorial 2026. Жавоҳир Синдаров блиц турнирида ҳам чемпион бўлди! 0 07:52Тошкент вилояти дзюдочилари Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0

07 дек 15:05
Янгиликлар

Футбол

Рамуш — ЖЧдаги дастлабки хет-трик муаллифи

Қатар-2022 илк хет-триги муаллифи, плэй-оффда учта гол урган Пеледан кейинги иккинчи энг ёш футболчи.

"Португалия терма жамоаси асосий таркибидаги биринчи расмий ўйинида хет-трик қайд этган Гонсалу Рамуш билан сал яқинроқ танишамиз. 

У 2001 йилда Португалиянинг Ольян шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Орқароққа қайтиб ҳам ўйнай олади. Бўйи – 185 см. Профессионал фаолиятини "Бенфика"да бошлаб, ҳозиргача шу клубда ўйнамоқда. 

Португалиянинг U-17, U-19, U-21, U-23 терма жамоаларида ўйнаган ва голлар уриб келган. Миллий жамоада дебют қилганига бир ой ҳам бўлмади. Асосий таркибда биринчи марта тушди. Ҳозирги статистикаси – 4 ўйин, 4 гол. 

"Бенфика" таркибида Чемпионлар Лигасида гол уриб келмоқда. "Энфилд"да Ливерпуль дарвозасини ҳам ишғол қилган. Фақат Клопп унга эмас, Нуньесга қизиқиб қолган. Лиссабонда Клопп адашиб бошқа ҳужумчини танлаб қўйди, деб ҳазиллашишади. 

Шу кунгача Рамушни "Вулверхэмптон", "Ньюкасл", "Эвертон" каби клублар таклиф қилган. Лекин катта суммага эмас. "Бенфика" эса унинг баҳосини юқори қилиб белгилаган. Кечаги ўйиндан кейин топ-клублар ўша нархдан ҳам каттасини таклиф қилиши кутилмоқда", – дейилади таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг