UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

28 янв 09:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди. Ҳамюртимиз йирик бокс оқшомида рингга чиқади

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган чарм қўлқоп устамиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари тасдиқланди.

Ҳамюртимиз Тошкент вақти билан 22 февраль тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомининг асосий кардида рингга кўтарилади. Бектемирга ўша куни Гана вакили Сена Агбеко рақиб бўлади.

Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони Марио Барриос ва собиқ жаҳон чемпиони Райан Гарсия ўртасида кечади. Иккинчи асосий баҳсда эса Ричардсон Хитчинс ўз камарини Оскар Дуартедан ҳимоя қилишга уриниб кўради.

Бектемир ҳозирда WBA йўналиши бўйича чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Бироқ ташкилот ҳозирча Мелиқўзиевнинг тўлақонли чемпион Армандо Ресендис билан жангига буйруқ бермади.

Маълумот учун, 29 ёшли Бек "Булли" Мелиқўзиев проф фаолияти давомида ҳозиргача 17 та жанг ўтказиб, 16 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. 33 яшар Сена Агбеко ҳисобида эса 29 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор.


Мусобақанинг тўлиқ карди қуйидагича:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг