UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Manchester is blue: "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди + ВИДЕО 0 09:36ХАНЧЖОУ-2022: 71 та медаль ортидаги рақамлар ва Ўзбекистоннинг спортдаги янги харитаси. Хитойда қандай тарих ёзган эдик? (Мутолаа учун) 0 09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0

08 дек 20:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Бобоусмон Батуровнинг проф рингдаги дебют жанги тасдиқланди

Аввалроқ чарм қўлқоп устамиз Бобоусмон Батуровнинг профессионал боксда дебют қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонлик 28 ёшли боксчи, ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони (2019, 2021), Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби (2019) 11 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган турнирда рингга кўтарилади. 

Айнан Бобоусмон иштирокидаги жанг бокс оқшомини очиб беради. Ўша куни унга мезбонлар вакили Артём Пугач (1-2-2) рақиблик қилади. Ушбу турнирда яна бир чарм қўлқоп устамиз Абдулазиз Матазимов (14-7, 7 KOs) ҳам ўз жангини ўтказади. Хонободлик боксчимиз россиялик Савелий Садома (1-0)га қарши рингга чиқади. 

Беш минг томошабинга мўлжалланган ДИВС аренадаги кечанинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган россиялик Магомед Курбанов иштирокида бўлиб ўтади. У венесуэлалик Хоан Гонсалесга қарши жанг қилади.


RCC Boxing Production оқшомининг тўлиқ карди:

Бобоусмон Батуров (дебют) Жиззах, Ўзбекистон — Артём Пугач (1-2)  Москва, Россия

Савелий Садома (1-0) Комсомольск-на-Амуре, Россия — Абдулазиз Матазимов (14-7, 7 KOs) Хонобод, Ўзбекистон

Георгий Юновидов (6-0, 3 KOs) Ростов-на-Дону, Россия — Викапита Мероро (30-13, 15 KOs) Виндхук, Намибия

Иван Козловский (6-0, 3 KOs) Новосибирск, Россия — Авак Узлян (5-1-1, 2 KOs) Долгопрудний, Россия

Асрор Вохидов (10-1, 6 KOs) Санкт-Петербург, Россия — Армен Атаев (7-4-1, 4 KOs) Кисловодск, Россия

Игорь Адлейба (13-0-2, 5 KOs) Сухум, Абхазия — Максим Черничук (4-0, 1 KO) Дмитров, Россия

Элнур Самедов (14-1, 5 Kos) Екатеринбург, Россия — Мусса Голам (19-0, 12 КОs) Оспиталет, Испания

Евгений Тишенко (10-1, 7 KОs) Екатеринбург, Россия — Артур Манн (19-2, 10 KОs) Ганновер, Германия

Хорхе Линарес (47-7, 29 Kos) Баринас, Венесуэла — Жора Амазарян (12-3-2, 9 Kos) Екатеринбург, Россия

Магомед Курбанов (23-0, 13 KOs) Екатеринбург, Россия — Хоан Гонсалес (31-1, 31 KOs) Гуигуэ, Венесуэла

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг