15 авг 14:28
Янгиликлар
Футбол
Расман: Кристиан Ромеро Ла Лига клубига ўтди
Мадриднинг "Атлетико" клуби расмий сайти марказий ҳимоячи Кристиан Ромеронинг "Тоттенхэм"дан трансферини эълон қилди.
28 ёшли футболчи билан шартнома 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ромеро 2022 йилнинг ёзидан бери "Тоттенхэм" сафида ўйнаётганди. Ушбу даврда ҳимоячи барча мусобақаларда 156 та ўйинда қатнашиб, 13 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Ҳавола :
Фикрлар