UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

19 мар 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Отабек Холматовнинг Қозоғистонда жанг қилиши тасдиқланди + ПОСТЕР

Ярименгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди.

Аввал маълум қилганимиздек, Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида филиппинлик боксчи Жейсон Канойга қарши рингга кўтарилади.

Ушбу жанг ташкилотчилар томонидан расман тасдиқланди. Ҳамюртимиз ҳозирда мазкур жангига АҚШнинг Калифорния штати, Индио шаҳрида Бектемир Мелиқўзиев, Муроджон Аҳмадалиев каби ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари билан бирга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, Отабек Холматов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 12 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини ўтган йилнинг март ойида вакант бўлиб турган WBA камари учун Раймонд Фордга қарши ўтказиб, 12-раунд якунланишига бир неча сониягина қолган бир паллада аламли тарзда имкониятни бой берганди.

Таққослаш учун, Каной ҳисобида 30 ғалаба, 12 мағлубият ва 2 та дуранг бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг