UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Даниил Ейбогнинг бугунги иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:29Камилла Раҳимова дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 17:55Боксчи қизларимиз ҳам халқаро мусобақага жўнаб кетишди 0 17:26"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда 0 16:55Исроил Мадримовнинг кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиб ўтиши айтилди 0 16:28Европа Кубоги. Бешта медаль билан 44 давлат орасида иккинчи бўлдик! 0 15:57Қишки Олимпиада. Даниил Ейбог саралашдан муваффақиятли ўтди 0 15:32Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди 0 15:20Милан ва Кортина-2026. Медет Назаров слалом дастуридаги илк уринишини амалга оширди 0 15:08Отабек Умаров Кувайтда ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашди 0 14:33Енгил атлетикачиларимиз халқаро турнирда 4 та медалга сазовор бўлишди 0 13:59Тошкентда беш давлат ўсмир дзюдочилари иштирокида халқаро мағшулотлар бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:17Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди 0 12:48Олимпиада: Бугун Медет Назаров ва Даниил Ейбог навбатдаги дастурларда стартга чиқишади 0 12:12Баҳодир Жалолов Дмитрий Бивол билан бирга Қирғизистонда машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0

23 июн 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Ўзбекистон тарихида илк бор UFC'нинг битта вазнида икки нафар ҳамюртимиз жанг қилади

Ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик UFC жангчилари сони иккитага етди.

Аввал бу вазнда юртимиз шарафини Маҳмуд Мурадов (25-8) ҳимоя қилиб келаётган эди. Мурадов шу кунгача UFC'да бешта жанг ўтказиб, учта ғалаба, иккита мағлубият қайд этган. У кейинги жангини 22 июль куни Лондонда америкалик Брайан Барберенага (18-10) қарши ўтказади.

Шунингдек, куни кеча яна бир ҳамюртимиз - Нурсултон Рўзибоев (34-8-2) ҳам UFC билан шартнома имзолади. У ҳам ўрта вазнда жанг қилади. 2 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган турнирда унга бразилиялик Бруно Феррейра (10-0) рақиблик қилиши кутилмоқда.

Ҳозирча UFC Ростерида актив ҳолатда бўлиб турган ҳамюртларимиз ҳам айнан Маҳмуд Мурадов ва Нурсултон Рўзибоевдир.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг