21 июн 15:29
Янгиликлар
Футбол
Расман: Рауль бош мураббий этиб тайинланди
"Реал" собиқ сардори Рауль Гонсалес "Қироллик клуби"нинг иккинчи жамоаси ҳисобланган "Кастилья"ни бошқаради.
"Кастилья" жорий мавсумда Испанияда мавқейи жиҳаридан 3-ўринда турадиган Сегунда Б дивизионида ҳаракат қилди. Клуб тўртинчи ўринни эгаллади ва Сегундага чиқишга имкон берувчи плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
41 ёшли Рауль бунга қадар "Реал"нинг ёшлар жамоасини шуғуллантираётган эди.
Ҳавола :
Фикрлар