UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 сен 08:51
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: Одил Аҳмедов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг бошқа клубида давом эттиради.

"Тяньцзинь Тэда" бугун Одил Аҳмедовнинг трансферини эълон қилди. 


- Бу клуб айни дамда Хитой Суперлигасидаги 10та ўйинда атиги 1 очко (!) жамғарган ҳолда сўнгги ўринни банд этиб турибди. Жамоа бу давр мобайнида 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 25та тўп олиб чиққан.

- Бунга қадар ушбу жамоада ўзбекистонлик ўйинчилардан Зайниддин Тожиев, Фарҳод Тожиев ва Александр Клецков ўйнаган.

- Германиялик таниқли мутахассис Ули Штилике (мухлисларга Жанубий Корея термасидаги фаолияти орқали кўпроқ таниш) бу жамоага 2017 йилнинг 11 сентябрида келган эди. Аммо, салбий натижалар туфайли бундан бироз олдинроқ, аниқроғи шу йилнинг 19 августида истеъфога чиқарилган.

- Ушбу клуб XXI асрда фақатгина битта соврин ютган холос: 2011 йил - Хитой Кубоги.

- "TEDA Holding"га тегишли ушбу клуб уй ўйинларини 37,450 мухлис сиғимига эга стадион (TEDA Football Stadium)да ўтказади.

- Клуб 3 мавсум ОЧЛда ўйнаган - 2009, 2011 ва 2012. "Теда" 2012 йил гуруҳдан 2-ўринни олиб чиққан, аммо плей-оффдаги илк ўйинда "Чонбук"га имкониятни бой берган.

- Жамоада 4 нафар легионер ҳаракат қилади. Булар: 

Франк Ачимпонг - 26 ёшли ушбу футболчи Бельгиянинг "Андерлехт" клубида 2013-2017 йиллар давомида 100дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган, шундан сўнг Хитой клубига ўтган. Бельгияга қадар эса "Кинг Файсал Бэйбс", "Берекум Челси" (иккиси ҳам Гана жамоалари) ва "Бурирам Юнайтед"да ўйнаган. 2012 йилдан бери Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Сандро Лима - бунга қадар Бразилия ва Португалия клубларида ўйнаган Лима 2020 йилда ушбу клуб футболчисига айланган.

Жонатан - 30 ёшли страйкер 2018 йилда ушбу клубга келган. 2016-2017 йилларда ижара асосида "Сувон Самсунг" ("Спорт Ресифе"дан)да ҳаракат қилган ўйинчини хитойликлар харид қилишга қарор қилишган.

Феликс Бастианс - "Тэда"да 2018 йилдан бери ҳаракат қиладиган ушбу ҳужумкор футболчи Европадан Осиёга келган. "Ноттингем Форест" тарбияланувчиси фаолиятини бунга қадар асосан Англия ва Германияда ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг