UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12АПЛ клублари бир трансфер ойнасидаги харажатлар бўйича лига рекордини янгилади 0 18:45Усик келаси йилнинг март ойида АҚШда жанг ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 18:18Магомед Анкалаев: "Пауло Коста учинчи марта мен билан жангдан бош тортди" 0 17:54Хотамбек Бойназаров кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 17:27"Реал" ҳимоячиси Асенсио судланди 0 17:04Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 16:57Балотелли Италия футболидаги муаммоларнинг сабабларини айтди 0 16:28FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов кўтарилди, Синдаровчи? 0 15:55Дана Уайт Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0

03 авг 17:17
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома имзолади

"Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилган украиналик легионер Микола Агапов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммони ҳал қила олмаганлиги сабабли футболчи билан дўстона хайрлашилди.

Трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганлигини яхши ҳис қилиб турган "Сурхон" клуби раҳбарияти шу куннинг ўзида жамоа кўригида бўлиб турган Дуглас До Насименто Тругило ва Лукас Оливейра Де Кунья билан шартнома имзолади.

Лукас бугун жамоа билан Термиз сари парвоз қилади ва кечки машғулотларда иштирок этади. Дуглас айни пайтда Украина давлатида бўлиб турибди. Виза билан боғлиқ муаммо ҳал этилса, у ҳам кубок баҳсида "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Дуглас До Насименто Тругило. 1997 йилнинг 10 июль куни Бразилияда таваллуд топган. Бўйи 184 см. Ампуласи: Марказий ҳужумчи. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Дуглас" деб чақирадилилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2008-2014 йиллар "Audax RJ" (Бразилия);
2014-2015 йиллар "Vasco da Gama" (Бразилия);
2016-2017 йиллар "Fluminense U-20" (Бразилия);
2017 йил "Aimore RS" (Бразилия);
2018 йил "URT MG" (Бразилия);
2019 йил "Gremio Anapolis" (Бразилия).

Лукас Оливейра Де Кунья. 1997 йилнинг 30 июль куни Бразилиянинг Катагуасес шаҳрида туғилган. Бўйи 178 см. Ампуласи: Қанот ярим ҳимоячиси. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Лукас" деб чақирадилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2015-2016 "Friburguense" (Бразилия);
2017-"Mogi Mirim" (Бразилия);
2018 "Matonense" (Бразилия);
2019 "Primavera SP" (Бразилия).

2019 йилги мавсумда Лукас "Примавера СП" таркибида 8та учрашувда майдонга тушган ва жами майдонда 513 дақиқа ҳаракат қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг