UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

04 ноя 07:19
Янгиликлар

Кураш

Равшан Дастиров IBWA вице-президентлигига сайланди

Аввал хабар берганимиздек, 31 октябрь – 3 ноябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида катталар ўртасида белбоғли кураш (борьба на поясах, IBWA) бўйича 17-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада полвонларимиз томонидан битта олтин, бешта кумуш ва олтита бронза медаллари қўлга киритилди. Мазкур жаҳон чемпионати доирасида халқаро белбоғли кураш (борьба на поясах, IBWA) федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгресси ҳам ўтказилди.

Конгрессда халқаро федерация президенти, вице-президенти, спорт директори ҳамда  ҳакамлар ҳайъати раислигига номзодлар кўрсатилди. Унда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировнинг номзоди халқаро белбоғли кураш (IBWA) федерацияси вице-президентлигига кўрсатилди. Делегатлар бир овоздан Равшан Дастиров номзодини қўллаб-қувватлашди. 

Шу тариқа Р. Дастиров IBWA вице-президенти лавозимига сайланди.  Конгрессда келаси йили сентябрь ойида белбоғли кураш бўйича 17-20 ёшли спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати Хоразм вилоятида ўтказилиши халқаро федерация (IBWA)нинг йилик тақвим-режасига киритилди. 

Ушбу Конгрессда шунингдек, Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ҳам иштирок этиб, Хоразм вилоятида ҳам спортга, хусусан белбоғли курашга кенг имконият ва шароитлар яратилгани, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, олимпия ўйинлари совриндорлари бўй кўрсатаётгани ва туризм соҳасида юқори даражадаги ижобий ишлар амалга оширилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Конгресс якунида миллий кўринишдаги эсдалик совғалари улашилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг