UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0 18:00Усик - Фьюри жанги учун 500 тага яқин чипта сотилмай қолди 0 17:30"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди 0 16:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0 12:10Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 0

29 июн 17:08
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов терма жамоалар, Купер, тотализатор, ҳакамлик, футзал, Суперлига ва бошқалар ҳақида жавоб берди

Бугун ЎФА мажлислар залида куни ташкилотнинг янги раҳбарияти билан очиқ мулоқот тарзида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, ЎФА бош котиби Аваз Максумов, ЎФА вице-президенти Шоакрам Исроилов ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев олиб борди. Дастлаб Равшан Эрматов 10та йўналишдаги маълумотлар ҳақида батафсил гапириб ўтди.

“Ассалому алайкум, ҳурматли ОАВ ходимлари, футболимиз дўстлари ва футболимиз жонкуярлари десам хато бўлмайди. Куни кеча бўлиб ўтган касб байрамингиз билан табриклайман. Футболни мана шундай севиб, қўллаб-қувватлаб туришингизни тилайман. Бизнинг эшикларимиз доим сизлар учун очиқ. Охирги йилларда футбол ҳақидаги мақолаларни ўқиб ўзимнинг тасаввурларим бор. Олдин танқидий мақолалар кўп бўлган бўлса, ҳозирги кунда таҳлилий ва таклифий мақолалар кўпайди. Қатор таклифларингиз футболда қўлланилишни бошлаб юборилди. Яқиндагина ҳам айтдим менга бу ерда туришдан кўра, футбол майдонида бўлиш қулайроқ. Аммо мана шундай масъулиятли вазифа менга топширилган экан уни сидқидилдан бажараман. ФИФА ва ОФК оғир, ҳал қилувчи ўйинларни ишониб топширар эди. Ҳар сафар майдонга тушганимда бизга ишонган инсонларни уялтириб қўймасликка ҳаракат қилганман.

Футболимиз мақтанарли даражада эмаслигини барчамиз биламиз, муаммоларни кўриб туриб бир четда қараб туриш менга тўғри келмайди. Футболимиздаги баъзи оғриқли нуқталарни кўрсатиб ўтамиз.



Биринчидан, футболда адолат ўрнатиш, келишилган ўйинлар ва тотализаторларни йўқотиш энг биринчи қиладиган ишимиз. Бу масалани биринчи кўтараётганимиз йўқ. Футболда адолат бўлмаса у ҳеч қачон ривожланмайди. Амир Темур бобомиз бежизга “Куч – адолатдадир” деб айтмаганлар. Хаттоки дунёдаги энг кучли ҳакамлар ҳам хато қилади, футбол хатолардан иборат. Аммо атайин қилинган хатолар жазосиз қолмайди. Бугунги кунда ЎФА қошида келишилган ўйинларга қарши кураш бўлими фаол ишламоқда.

Иккинчидан, футболимизда фахрийларимизга ҳурмат кўрсатиш. Тарихсиз келажак йўқ деган мақол бор. Агар биз тарихни ҳурмат қилмасак келажакни ҳам ҳурмат қилмаган бўламиз. ОФК ёки ФИФАдан келган мутахассисларга футбол Ўзбекистонга кеча кириб келмаганини кўрсатишимиз керак. Шу боис ЎФА биносидаги кичик музейни қайта ташкил этдик. Ўзбекистонда илк бор футбол ўйини 1912 йил Қўқонда ўйналганини барча билади. Яқин кунларда ўзбек футболи фахрийлар кенгашини қайта тиклаймиз. Уларга ЎФА биносида алоҳида хона ажратамиз.

Учинчидан, мухлислар масаласи. Ўзбек футбол мухлислари жуда ҳам талабчан. Мухлислар футболнинг ҳақиқий жонкуярлари, биз стадионларни сунъий равишда тўлдириш фикридан воз кечамиз. Босқичма-босқич ривожланишни олиб борсак мухлислар стадионларга оқиб кела бошлашади. Аммо баъзида севимли клуби мағлубиятга учраганда мухлислар томонидан номақбул сўзлар айтилаётгани кузатилмоқда. Шу боис мухлислар кенгашини ташкил қилишга қарор қилдик.

Тўртинчидан, мураббийлар ва футболчилар ҳақида. Футболни футбол қиладиганлар мураббий ва футболчилар. ЎФА ходимлари футболга хизмат қилиш учун келдик. Мендан бошлаб ташкилотнинг ҳар бир ходими футболимих хизматчиси. Энди мураббийлар ва футболчилар дардини кўпроқ тинглаймиз. Ҳамда бир пайтлар бўлган мураббийлар кенгашини қайта тиклаймиз. Бу кенгашда ўзбек футболи тарихи ва замонавий футболни яхши тушунадиган мураббийлар бўлишади. Футболдаги ҳар бир хато уни бир неча йил орқага суриб юбориши мумкин.

Бешинчидан, болалар футболи ҳақида. Бутун дунёда футболнинг пойдевори ва устуни ҳисобланади. Юртимизда жуда кўплаб футбол мактаблари ва академиялар мавжуд. Яқинда иккита футбол академиясига бориб кўрдик. Очиғини айтсак вазият жуда оғир. Яна бир муаммо болалар футбол мусобақалари жуда кам. Болалар футбол мусобалари аслида ҳар бир маҳаллага кириб бориш керак. Ўзимизда ҳам боллалар футболига бефарқ бўлмаган мутахассислар кўп. ОФК, ФИФА вакиллари ва ўзимизнинг мутахассисларни йиғиб гаплашамиз.

Олтинчидан, терма жамоалар ҳақида. Сентябрь ойида миллий терма жамоамиз ЖЧ-2022 саралашини бошлайди. Ўша ойда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Ноябрь ойида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё саралашида иштирок этишади. Ҳар бир терма жамоа мураббийлари билан суҳбатлашдик ва уларга керакли шароитлар яратиб берилишини маълум қилдик.

Еттинчи масала бу ЎФА ва ПФЛ. Бундан буёғига ЎФА ОФК, ФИФА, спорт вазирлиги ва МОҚ билан яқиндан дўст бўлиб футбол манфаатларини устун қўядиган ташкилотга айлантирмоқчимиз. Футболда ишлайдиган ҳар бир ходим ўз йўналишини чуқур биладиган мутахассис бўлиши керак. ЎФА ва ПФЛда ишлаётган ҳар бир ходимни малакасини ўрганиб чиқамиз.

Жамоалар ПФЛга эмас, ПФЛ жамоаларга ёрдам бериши ва хизмат қилиши керак.

Саккизинчи масала бу ҳакамлар. Очиғини айтиш керак, ҳакамлик мавзуси футболимизнинг энг оғриқли нуқтаси. Ислоҳотларга муҳтож бўлиб қолган мавзу бу. Футболни савиясини оширишга уринаяпмиз, аммо ҳаваскор ҳакамлар туфайли савияни тушириб қўймоқдамиз. Ҳакамлар орасида ҳайдовчилар ҳам бор, завод ишчилари бор. Ҳакамларни профессионалликка олиб ўтишимиз керак. Ҳакамлардан сифат талаб қилишдан олдин уларга малакасини оширишга шароитлар яратиб беришимиз керак. Шундан кейин, 100 эмас 200 фоиз талаб қилишимиз мумкин. ОФК ва ФИФА стандартлари бўйича ҳакамларни малакасини ошириш бўйича иш бошлашимиз керак. Бу ҳакамлар департаментига тоширилган.

Тўққизинчидан, халқаро алоқалар. ЎФАда иш бошлаганимнинг илк кунларида ОФК президенти Шайх Салмон бин Халифа қўнғироқ қилди ва бу лавозимда омад тилади. Куни кеча юртимизга ОФК вакиллари ташриф буюришди. Яна бир мақсадимиз Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси билан яқин ҳамкорлик қилишни истаймиз.

Ўнинчидан, футзал ва аёллар футболи. Футзални олдингидек савияга олиб чиқиш устида иш олиб борамиз. Аёллар футболи йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Шуни тан олиш керак, баъзи аёллар эркаклардан ҳам яхши ўйнайдиган бўлиб кетди”, - дейди Равшан Эрматов.

Шундан кейин журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.


- Футзал ва аёллар футболида муаммолар жуда кўп. Масалан, футзал чемпионатининг аҳволи оғир, ҳафтанинг ўртасида, томошабинларсиз ўтказилмоқда. Аёллар футболида эса захира йўқ. Умуман муаммолар кўп. Менинг бу борада ўз таклифларим жуда кўп, уларни ёзиб ПФЛга топшираман. 

Аваз Максумов: - Сизни қувонтиришим мумкин. Тез орада аёллар футболида U-17 чемпионати пайдо бўлади. Унинг барча сарф харажатларини ЎФА ўз бўйнига олади. Футзалга келсак, бу борадаги муаммодан хабаримиз бор. Чемпионат ўйинларини жума, шанба ва якшанба кунларига қўйишни бошлаймиз. 1 июлдан терма жамоамиз йиғинни бошлайди. Терма жамоамизга эътибор кучаяди, Осиёдаги ўз ўрнимизни қайтариб олишимиз зарур. 



- Барчанинг хабари бор, Ўзбекистон терма жамоаси ўз базасига эга эмас. Терма жамоамиз йиғилса меҳмонхонада истиқомат қилади. Машғулот учун ҳар сафар ҳар хил стадионларга боришади. Қачон миллий терма жамоамиз ўз базасига эга бўлади? 

- Бу ўзбек футболининг орзуси. Жуда оғриқли масалани кўтардингиз. Яқин йилларда бу орзу амалга ошади деб умид қиламиз. ОФК ва ФИФА ёрдами билан база қуриш, унинг ёнида машғулот майдонлари, тиббий марказ ташкил этамиз.


- Биринчи саволим, олдинги раҳбарият фаолияти аудит қилинмаса бўлмайди. Футбол анча орқага кетди. Иккинчи саволим, бу мавсум Суперлигада етти мураббий истеъфога чиқарилди. Ким мураббийни ҳимоя қилади? Трансфер ойнаси вақтида бир жамоадан иккинчи жамоага ўнлаб футболчиларнинг кўчиб ўтишига қачон чек қўйилади? 

- Тўғри айтдингиз ходимлар барчасини ҳал қилади. Футбол ходимларини аудит қилиш жуда ҳам зарур. Ҳар бир йўналишда ўз ишининг мутахассиси ишлаши керак. Шу боис бу аудит жуда муҳим. Буни мустақил хориж компанияси олиб боради. Шунда ким нима қилганини биламиз, ким қандай мутахассислигини билиб оламиз. Мураббийларга келсак, оғриқли масала. Кўп клубларни тепасида вилоят ҳокимлар туришади. Балки улар билан ҳам йиғилиб гаплашиб олармиз. Мураббийга ишонч билдирдингизми, унга имкон беринг. Қандайдир схема ишлаб чиқишимиз керак. Чет элда мураббий билан шартномани бекор қилсангиз жуда катта товон пули тўлаш керак бўлади. Балки бизда ҳам шундай қилиш керакдир. 


- Сиз ўзбек футболида олдинги иккита раҳбарият билан бирга ишлагансиз. Улардан сизга нима мерос қолди?

- Мендан олдин ишлаган барча раҳбарларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ҳар бири футболимизга нимадир беришга ҳаракат қилишган. Мираброр Усмонов 10 йил ишлаган бўлсалар биринчи келганидаёқ айтгандилар, мен мутахассис эмасман, мен шароит яратиб беришга келдим дегандилар. Бундан олдинги раҳбарият вақтида ҳам ривожланиш бўлди. Футболимиз ТВ орқали намойиш этила бошланди ва бошқалар. Футбол хатолар ўйини, шу боис ҳеч бир раҳбар сизга хатосиз ишлайман деб айта олмайди.


- Бизда бир пайтлар пляж футболи бўларди. Ҳозир борми йўқми? 

Аваз Максумов: - Ўз вақтида Алишер Файзиев билан бирга шахсан ўзим ишлаганман. Тўғри айтдингиз олдин бор эди, ҳозир йўқ. Майдон масалалари бўйича муаммолар кўп. Қаршида пляж футболи бўйича алоҳида майдон бор. ОФКдан бу борада ёрдам сўраймиз. Терма жамоамизни қайта тиклаб яхши натижаларга эришимиз керак. 


- Аёллар футболи ва футзални Суперлига клубларига мажбрий қилиб белгилашга қандай қарайсиз? Бу шундай давом этадими? 

Аваз Максумов: - Ўз вақтида аёллар футболи ҳам, футзал ҳам алоҳида ташкилот эди. Ўша пайтда ҳам битта ёки иккита клубнинг ҳомийси бор эди. Бугунги кунда аёллар футболи ва футзалнинг эгаси пайдо бўлди. Яъни ўша Суперлига клублари. Уйда-меҳмонда ўйнаш бошланди, клубларга алоҳида экипировкалар берилмоқда. 


- Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини давом эттирадими? 

- Бошида мен ҳам шундай ўйлаган эдим. Аммо футболни ичига кирганимдан кейин тушундимки бу жуда қийин экан. Бир вақтнинг ўзида иккита қуённинг кетидан югурадиган бўлсак иккаласини ҳам қўлдан бой беришингиз мумкин. Олдимдаги энг асосий мақсад ўзбек футболи ҳақида бош қотириш. Менга халқаро фаолиятимни давом эттириш имконияти берилди, аммо вақт кам. Бир ишга қўл урдикми, боримизни беришимиз керак.


- Яқинда Азамат Абдураимов бошчилигидаги U-16 терма жамоаси Тожикистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биринчисида 0:4 ҳисобида ютқаздик, иккинчисида 2:1 ҳисобида ютдик. Мураббийлар иши таҳлил қилиб бориладими? 

Рамиль Ильясов (Терма жамоалар департаменти бошлиғи ўринбосари): - Биз Азамат Абдураимов билан суҳбатлашдик. Тожикистонга 5-6 нафар янги футболчилар олиб борилгани ва ушбу ўйинлардан олдин асосий эътибор жисмоний тайёргарликка бўлганини маълум қилди. 


- Ўзбекистонда деярли барча клублар давлатга қарашли. ЎФА олдида хорижий инвесторларни жалб қилиш ёки компанияларни олиб кириш режаси борми? 

Диёр Имомхўжаев: - Клубларимизга 80 килолик тошни бераяпмиз ва уни кўтар деяпмиз. Аммо улар 40 килони кўтара олишади. Клубларда пул кам тўғри, яна аёллар ва футзални қўшиб қўйилди дейилмоқда. Аммо бунинг барчаси ОФКнинг талаби. Шу боис ПФЛ буни бажармоқда. Биз ҳам клубларимизда катта пуллар бўлишини истаймиз.


- Миллий терма жамоа ўйинларини вилоятларда ўтказиш имкони борми? 

Рамиль Ильясов: - Жаҳон чемпионати саралашини биз ҳам вилоятларда ўтказишни истаймиз. Регламентга кўра меҳмон жамоа беш юлдузли меҳмонхонада яшаши керак, ҳакамлар ҳам беш юлдузли меҳмонхонада истиқомат қилиши шарт. Вилоятларда айнан меҳмонхона бўйича муаммолар кўп. Самарқандда иккита беш юлдузли меҳмонхона бор. Аммо бу шаҳардаги инфраструктура катта савиядаги ўйинни ўтказиш имкониятини бермайди. 


- Эктор Купер бугунги кунда Африка миллатлар кубогида эксперт бўлиб ишламоқда. Тўғри у таътилда. Лекин шу таътилни Суперлигада бўладиган танаффус вақтида олса бўлмасмиди? 

- Купернинг йиллик режаси яъни тақвими анча олдин тасдиқланган. Шу боис ҳозир Купер Африка миллатлар кубогида эксперт бўлиб ишламоқда. 


- Янги раҳбариятдан молиявий шаффофликни кутсак бўладими? Масалан, Купернинг маоши, футболчиларнинг трансфер нархи. 

- Купернинг шартномасида маошни ошкор қилмаслик бўйича келишув бор. Унинг шартномасида Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2022га олиб чиқиш ёзиб қўйилган. Футболчиларнинг шартномаси бу клубларнинг шахсий иши шу боис уни биз ошкор қила олмаймиз.

 

- Футзал терма жамоамиз яқинда Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Бу қитъа чемпионати Жаҳон чемпионатига йўлланма беради. Шахсий футзал клубларига таъқиқ қўйилгани боис "Ардус", "Когон", "Максам Чирчиқ", "Нафис" каби клублар бир йил чемпионатда иштирок этишмади. Бу билан беш йил орқага кетдик...


- Терма жамоамиз 1-26 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Терма жамоада 28 нафар футзалчи қатнашади. Шахсий клубларга таъқиқ қўйилишига келсак балки ўша пайтда хатолик ўтгандир. Бу борада ҳеч нима дея олмайман. Лекин бу йил бошида шахсий клубларга имкон берилди ва саралашдан фақат "Максам-Чирчиқ" клуби ўта олди холос.



- Бекорда тадбир бошида сизларни футболнинг дўсти деб айтмадим. Қарс икки қўлдан чиқади, биргаликда ишласак ғалаба ҳам барчамизни бўлади. Бизнинг эшигимиз сиз журналистлар учун доимо очиқ, - дейди Равшан Эрматов.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 июн 22:31:46
Sardorjurakulov
Savolim bor edi UFA rahbariyatiga... Aytingchi, mtjga chaqirilgan futbolchilarimiz ga MTJ OYINLARI UCHUN MUKOFOT PULLARI VA KLUBDAN MTJ YIGINI UCHUN KETGAN BARCHA SARF HARAJATLARNI UFA QOPLAYDIMI ? YOKI FUTBOLCHILARIMIZ OZ MABLAGLARI EVAZIGA QOPLANADIMI?
   
30 июн 22:16:00
Sardorjurakulov
Shaxsiy fikrim va savolim: UFA mtj oyinchilarini qollab quvvatlaydimi? Ushbu savolimni bejizga bermadim. Sababi , mtj va sharjah fc a'zosi OShukurov Xitoydagi mtj oyinlariga chaqirilgan va oyinda hardhat olib yarim yilga safdan chiqdi. Unga bilishimcha OYOGINI OPERATSIYA QILISH UCHUN UFA MODDIY YORDAM KORSATMAGAN VA O SHUKUROV SHARJA FC GA QAYTIB KLUB RAHBARIYATI SHUKUROVGA YORDAM QILGAN.... WU BOIS BALKIM TERMACJAMOADA OYNAYDIGAN FUTBOLCHILARIMIZ JAROHAT OLMASLIK UCHUN OZLARINI ASRAB AVAYLAB OYNASHAYOTGANDIR...
   
30 июн 22:15:29
Sardorjurakulov
Shaxsiy fikrim va savolim: UFA mtj oyinchilarini qollab quvvatlaydimi? Ushbu savolimni bejizga bermadim. Sababi , mtj va sharjah fc a'zosi OShukurov Xitoydagi mtj oyinlariga chaqirilgan va oyinda hardhat olib yarim yilga safdan chiqdi. Unga bilishimcha OYOGINI OPERATSIYA QILISH UCHUN UFA MODDIY YORDAM KORSATMAGAN VA O SHUKUROV SHARJA FC GA QAYTIB KLUB RAHBARIYATI SHUKUROVGA YORDAM QILGAN.... WU BOIS BALKIM TERMACJAMOADA OYNAYDIGAN FUTBOLCHILARIMIZ JAROHAT OLMASLIK UCHUN OZLARINI ASRAB AVAYLAB OYNASHAYOTGANDIR...
   
30 июн 22:05:13
Sardorjurakulov
Hurmatli UFA hodimlari va jurnalistlar! Hammamiz korib turibmizki, mtjga дух ruhiyat yetiwmayapti... oyin qovushmayapti, masuliyat bilan widdat bilan oynashmayapti... Bu borada Kuperga murojaat qilish kerak. Mtjni 2018jch saralashidagi oyinlari masalan eron bilan oyinlarimizdagi shiddat kerak deb oylayman ...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг