UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

24 мар 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

RCC Гран-приси 1/2 финалига чиққан Лазизбек Фаттоев рус матбуотига интервью берди

Ratel Pro Fight компанияси вакили, енгил вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Лазизбек Фаттоев россиялик боксчини мағлубиятга учратганди.

У 21 март куни Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган РМК Яккакурашлар академиясида бўлиб ўтган RCC енгил вазн тоифаси Гран-присининг чорак финали доирасида Чаян Ланзи устидан қозонган ишончли ғалабасига изоҳ берди.

— Лазизбек, ўтказилган жанг қандай таассурот қолдирди?

— Жанг жуда яхши ўтди. Рақиб профессионал боксда дебютант бўлишига қарамай, унинг Олимпиададаги тажрибаси сезилиб турарди. Рингда у темпни яхши ушлаб турди, лекин мен мураббийимни диққат билан тингладим ва ҳаммаси режадагидек ўтди.

— Кейинги 1/2 финал сеткасида кимни асосий рақобатчи деб ҳисоблайсиз?

— Шукрат Саломатов ва Мурод Алиев ўртасидаги жангда томоша бўлишини кутгандим ва бу содир бўлди. Шукратни боксчи сифатида яхши биламан, у билан жанг қилганман. У яхши, бақувват спортчи. Саломатов ғалаба учун қўлидан келганича ҳаракат қилди ва Алиевни ишонч билан енгди. У ҳар доим ўз жангларига яхши тайёргарлик кўради, ажойиб формада ва ҳар қандай боксчи учун жиддий рақиб. Уни биринчи марта Михаил Григорян билан кўрганман, у ерда ҳам аъло даражани кўрсатганди. У ва Вилдан Минасов билан - энг рақобатли жанглар бўлади деб ўйлайман. Аммо тўғри тайёргарлик кўрилса, режимга риоя қилинса, ҳар қандай рақибни енгиш мумкин. Шу боис фақат ғалаба учун интиламан. 


Эслатиб ўтамиз, Фаттоев 6 раунд якунига кўра, ҳакамларнинг якдил қарори билан Ланзи устидан ғалаба қозонганди. Гран-прининг ярим финал босқичига Фаттоҳовдан ташқари Вилдан Минасов, Шукрат Саломатов ва Тигран Согоян йўл олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг