UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

25 июл 19:01
Янгиликлар

Футбол

"Реал" ёзги трансферлар ойнасида кимларни сотиб юборади ва қанчага?

Теглар :  ФутболРеал
"Реал" ёзги трансферлар ойнасида бир қатор футболчилар билан хайрлашмоқчи.

Marca'нинг хабарига кўра, "Реал" раҳбарияти ўйинчиларнинг сотуви орқали 180 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бундан ташқари клуб бунгача Хави Санчес ("Вальядолид") ва Ашраф Хакими ("Интер")нинг трансферидан 43,5 миллион евро ишлади.

"Реал" Гарет Бэйл, Хамес Родригес, Лука Йович, Оскар Родригес, Дани Себальос, Хесус Вальехо, Мариано Диас, Серхио Регилон ва Браим Диаслар билан хайрлашмоқчи.

"Реал" Бэйлни текинга қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Аммо, "Реал"га ўйинчи учун икки мавсум давомида 60 миллион евро тўлаш ҳам тўғри келмайди. Клуб раҳбарияти Бэйлни сифатли футболчи деб билади, аммо улар "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг уни жамоада кўрмаётганини билишади.

Хамес "Бенфика"га ўтиши мумкин, унинг агенти Жорже Мендешнинг клуб билан муносабатлари яхши. Колумбиялик жуда катта маош олади, аммо у Зидан қўл остида майдонга тушмаслигини билади ва янги клуб қидирмоқда. Шунингдек, Хамес ўтган ёзда "Атлетико"га ўта олмаганди ва бу жорий ёзда амалга ошиши ҳам мумкин.

"Реал" Йовичнинг иқтидорини қадрлайди, шу сабаб уни ижарага бериб юборади. Олдинроқ, унга "Милан", "Герта" ва "Монако" қизиқаётганлиги айтилган эди.

Клуб "Леганес"да ёрқин ўйинлар кўрсатган Оскар Родригесни 20 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Унга "Вильярреал" ва "Милан" клублари қизиқмоқда.

Себальос ҳам Зидан билан ишлай олмаслигини билади ва шу сабаб ўзи ижарада ўйнаётган "Арсенал"да қолмоқчи. Вальехонинг эса бошланғич нархи - 15 миллион евро, унга "Гранада" қизиқмоқда.

"Реал" Регилон учун 20 миллион евро атрофида маблағ олмоқчи. "Севилья" уни сотиб олмоқчи. "Реал"дан шунингдек Хорхе де Фрутос ва Дани Гомес кетади. Клуб уларнинг ҳар бири учун 10 миллион евродан сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ҳам таркибда катта тозалаш ишларига тайёрланмоқда. Каталонияликлар 12 футболчисини сотиб юбормоқчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг