UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0

25 мар 15:30
Янгиликлар

Футбол

"Реал"да масхарабозлик: Клуб шифокорлари юлдузларни бепул ChatGPT орқали "даволашган"!

Теглар :  Реал
Мадриднинг "Реал" клуби тиббий штаби атрофидаги можаролар янги босқичга чиқди.

Клубнинг собиқ нутрициологи Ициар Гонсалеснинг айтишича, "Қироллик клуби" шифокорлари профессионал тавсияларни четга суриб, сунъий интеллект маслаҳатларига таянишган.

Гонсалеснинг таъкидлашича, шифокорлар футболчиларга қандай қўшимчалар (витаминлар) бериш кераклигини аниқлаш учун ChatGPT'нинг текин версиясидан фойдаланишган. "Улар менга овқатланишнинг аҳамияти йўқлигини айтишди ва ишимга паст назар билан қарашди", — дейди мутахассис.

Бу айбловлар клубдаги тизимли инқироз фонида янграмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тиббий штаб Мбаппенинг жароҳатланган чап тиззаси қолиб, соғлом ўнг тиззасини текширгани маълум бўлган эди. Шунингдек, Гонсалес штабдаги муҳитни "диктатура" деб атади.

Ҳозирда нутрициолог ўз репутациясини ҳимоя қилиш учун "Реал"ни судга берган. Флорентино Перес эса ушбу воқеалардан сўнг тиббий хизматда катта ислоҳотлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг