05 авг 12:02
Янгиликлар
Режа ўзгарди: Исроил Мадримовнинг жанги чемпионлик учун эмас, бошқача мақомда бўлади
Бунгача мазкур жанг WBA вақтинчалик чемпионлик камари учун ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик. Аммо, маълум бўлишича бу борада режалар бироз ўзгарган.
Яъни, жанг чемпионлик учун эмас, WBA Super камари учун элеминатор (саралаш) жанг мақомида бўлади.
Бу яхшими ёки ёмон? Boxer TV канали бунга аниқлик киритиб ўтди.
"Ушбу вазнда WBA Super, IBF ва IBO камарлари ҳозирда Хейсон Росариога тегишли ва у ўзининг навбатдаги жангини 26 сентябрь куни WBC йўналиши чемпиони Жермалл Чарлога қарши ўтказади. Мазкур жанг ғолиби ушбу вазндаги 3 та асосий камар ва IBO камарини қўлга киритади. Агар Исроил навбатдаги жангда WBA рейтингида 6-поғонани эгаллаб турган Эрик Уолкерни мағлуб этса, WBA Super камари учун мажбурий даъвогар бўлиш сари катта қадам ташлайди. Ундан кейин эса Мадримовни яна битта элеминатор жанг кутиб туради. Ўша жангда ҳам ғалаба қозонса Мадримов WBA Super жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар бўлади. Бу дегани боксчимиз Чарло - Росарио жанги ғолибига қарши учта нуфузли камар учун жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу тахминан Исроилнинг 8-жангига тўғри келади. Ана шунда Мадримов Муроджон Аҳмадалиевнинг рекордини (8 та жангда 2 та камар қўлга киритиш) янгилаши мумкин. Яъни Исроил 8 та жангда 3 та чемпионлик камарини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. Бу албатта Interim, Regular ва Gold каби иккинчи даражали камарлардан яхшироқ", - дейилади маълумотда.
Фикрлар