UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

28 апр 16:59
Янгиликлар

Спорт курашлари, Олимпия ўйинлари

Ретро. Артур Таймазовнинг Пекин-2008даги триумфидан ФОТОРЕПОРТАЖ

2008 йилги ёзги Олимпиадага Хитой пойтахти Пекин шаҳри мезбонлик қилган.

8-24 август кунлари оралиғида ўтказилган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида сайёрамизнинг 204 давлатидан жами 11 099 атлет иштирок этган. Олимпия ўйинлари 28 спорт тури бўйича ўтказилиб, спортчилар 302 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришган. 

Мустақил Ўзбекистон спорт делегацияси ўз тарихида тўртинчи бор сайёрамизнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этди. Эллик олти нафар атлетимиз 14 та спорт тури бўйича медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришган. Якунда 1 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 40-ўринни банд этганмиз. 

Эркин курашчимиз Артур Таймазов иккинчи бор Олимпиада чемпионига айланган бўлса, яна бир эркин курашчимиз Сослан Тигиев (-74 кг) кумуш медалга сазовор бўлган. Спорт гимнастикачимиз Антон Фокин, дзюдочимиз Ришод Собиров ҳамда батутда сакраш баҳсларида иштирок этган Екатерина Хилько бронза медалини қўлга киритган эди. 

Тўғри, кейинчалик Артур Таймазовнинг қон таркибида тақиқланган модда борлиги сабаб унинг натижаси ҳамда Пекин-2008даги ягона олтин медалимиз бекор қилинганди. Аммо, биз ҳамон ўша ёрқин дамларни эслашда давом этамиз. 

Суратлар муаллифи - Анвар Илясов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг