18 авг 23:35
Янгиликлар
Рио-2016. 13-кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироклари якунланди
23:35 Шу тариқа спортчиларимизнинг бугунги иштироклари якунланди. Эртага эса бизни янада қизиқарли кун кутиб турибди. Олимпиаданинг 14-кунида таэквондочи ва эркин курашчиларимиз ҳам катта саҳнага чиқишлари кутилмоқда. Шунингдек, икки боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади. Тўлиқ рўйхат одатдагидек эртага роппа-роса 06:00 да эълон қилинади. Ҳозирча эса барчага хайрли тун!
23:20. ҒАЛАБА! БЕКТЕМИР МЕЛИҚЎЗИЕВ ФИНАЛГА ЧИҚДИ!
23:16. Ҳамюртимиз иккинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Ажойиб!
23:12. Биринчи раундда Бектемир ғалаба қозонди! Яхши!
23:08. Жанг бошланди! Кеттик!
23:05. Диққат қилинг! Рингга 75 кг ли боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев чиқиб келмоқда! Омад Бектемир! Биз сенга ишонамиз!
23:00. Бироздан сўнг Бектемир Мелиқўзиев мексикалик рақибига қарши жанг қилади. Оз вақт қолди. 5 дақиқа!
22:47. Афсуски, ҳамюртимиз бу жангда мағлубиятга учради ва Олимпиаданинг бронза медали билан кифояланди.
22:44. Иккинчи раундда ҳам имконият бой берилди...
22:39. Биринчи раунд рақиб фойдасига ҳал бўлди...
23:35. Ҳамюртимизнинг жанг бошланди!
22:00. Муроджон Аҳмадалиевга эса кубалик Робиэси Рамирес рақиблик қилишини сиз жуда яхши биласиз.
21:55. 56 кг вазн тоифасида ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида эса россиялик Владимир Никитин ҳамда АҚШлик Шакур Стевенсонлар жанг ўтказадилар.
21:35. КАКАнинг жанги бошланишига бир соатдан ошиқроқ вақт қолди
19:45. Яна 3 соатдан сўнг ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев финал йўлланмаси учун кубалик боксчига қарши жанг қилади.
19:40. Надия Дусанова эса 1.92 натижа билан саралаш босқичида қолиб кетди.
19:30. Радзивил 21 август куни тонгда финалда чиқиш қилади.
19:20. Дусанова ҳам финалга чиқиши учун 1.94 метрга сакраши лозим бўлади. Ҳозирча унинг натижаси 1.92.
19:15. Ҳозирча бехато иштирок этаётган Светлана Радзивил 1.94 метрга ҳам сакради ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
18:55. Дусанова учта уринишдан сўнг 1.89, Радзивил эса 1.92 натижани қайд этмоқда.
18:13. Ҳозирча иккала спортчимиз ҳам қолган рақиблари сингари биринчи уринишдан сўнг 1.80 метрга сакрашди.
17:57. Надия Дусанова А гуруҳида, Радзивил эса Б гуруҳида ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
17:50. Яна 10 дақиқадан сўнг енгил атлетикачиларимиз иштирок этишлари лозим бўлган баландликка сакраш баҳслари бошланади.
17:42. Леонид Андреев кўпкураш баҳсларида иштирок этмаяпти.
17:30. Спортга оид сўнгги хабарларни Телеграммда @Olamsport каналида кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
17:03. Светлана Радзивил ва Надия Дусановалар баландликка сакраш баҳсларида ўз омадларини синаб кўрадилар.
17:00. Леонид Андреев бугун кўпкурашдаги юришини давом эттириши лозим. Кеча у жароҳат олганди. Агар у жароҳатидан қутила олган бўлса бугун чиқишларини давом эттиради. Акс ҳолда Андреев учун Олимпиада якунланади.
16:55. Бугун қуйидаги спортчиларимиз Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:
Леонид Андреев - (Енгил атлетика, кўпкураш) - 17:30дан бошлаб
Надия Дусанова - (Енгил атлетика, баландликка сакраш, саралаш) - 18:00
Светлана Радзивил - (Енгил атлетика, баландликка сакраш, саралаш) - 18:00
Муроджон Аҳмадалиев - (Бокс, ярим финал) - 22:45
Бектемир Мелиқўзиев - (Бокс, ярим финал) - 23:15
16:50. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбек спортчиларининг Рио Олимпиадасидаги иштирокларидан онлайн маълумотлар беришни бошлаймиз.
Фикрлар