UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Шарапова 1,5 йиллик дисквалификациядан кейин кортга қайтди 0 09:50Фантастик ўйинда "Боруссия" "Бавария"дан устун келди ва финалга чиқди0 09:20Бугун Нигина Қаршида 1/2 финал чиптаси учун курашади0 08:45"Барселона" "Осасуна"га 7та гол урди, Месси, Алькасер ва Гомешда дубль0 08:20Қарши “Фьючерс”. Бугун 3 теннисчимиз чорак финалда кортга чиқади0 07:50ОЧЛ-2017. Нимчорак финалга чиққан 8та клуб номи маълум0 07:20Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 - Тожикистон U-20 - 2:20 20:50Аҳмедовнинг "Шанхай СИПГ"и муддатдан аввал нимчорак финалга чиқди0 18:54Зинитдинзидан Ўзбекистондаги элчихона совғасига сазовор бўлди1 18:40Бугун Мария Шарапова дисквалификациядан сўнг илк ўйинини ўтказади0 18:09Қарши "Фьючерс". Уч нафар теннисчимиз чорак финалда, уларнинг рақиблари маълум1 17:51Боксчиларимиз Осиё чемпионатига тайёргарликни энди пойтахтда давом эттирмоқдалар9 17:30Қизиқарли қайтиш: Мария Шарапованинг 15 та энг ажойиб либоси1 16:13"Олимпия умидлари". Шпага бўйича жанглар бўлиб ўтди0 15:47Жўрабек Каримов Қарши турнирида чорак финалга йўл олди0

20 авг 23:55
Янгиликлар

Рио-2016. 15-кун. Ўзбекистонлик спортчилар: Шокин бронза учун кечган баҳсда мағлуб бўлди

Бугун Олимпиаданинг 15-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг иштироклари ҳақида ушбу саҳифада онлайн маълумотларни билиб боришингиз мумкин бўлади.


ЯНГИЛАШ

06:00. Олтин зарбани кореялик спортчи берди. Афсус, кутган спортчимиз медални қўлга кирита олмади


05:58. Экстра тайм бошланди. Олтин зарбагача давом этадиган раунд. 


05:56. Учинчи раунд якунланди. Ҳисоб 3:3


05:54. Иккинчи раунд якунланди. Афсуски, ҳозирча Шокин 2:3 ҳисобида имкониятни бой беряпти. Ча Дон Мин олдинда


05:51. Иккинчи раунд давом этяпти. Шокин 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди


05:49. Биринчи раунд якунланди. Ҳисоб очилганича йўқ. 


05:48. Ҳеч бўлмаганда бронза медалини қўлга киритиш шарт. Бу спортчиимиздан ҳамма олтин кутган эди.  


05:40. Дмитрий Шокин бронза медали учун кореялик спортчига қарши даянга чиқди. Унга омад тилаймиз. 


00:20. Бу орада Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган боксчимиз Ҳасанбой Дўстматовнинг профессионал боксга ўтгани маълум бўлди. У промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.


00:05. Дима финалга чиқиш учун нигерлик спортчига қарши даянга чиқади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 01:15 да бўлиб ўтади.


23:57. Бу орада Дмитрий Шокин кубалик рақибига қарши жанг ўтказди ва... 1:1 ҳисобини қайд этди. Якунда эса фаоллик учун ҳакамларнинг қарорларига кўра ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.


23:50. Бектемирга Олимпиаданинг кумуш медали топширилди.


23:47. Таэквондочимизнинг жанги бошланган.


23:42. Дмитрий Шокиннинг чорак финал жанги бошланмоқда!


23:35. Бектемирда 20 ёшидаёқ Олимпиада ва жаҳон чемпионатининг кумуш медаллари бор. Кейингиси олтин бўлади насиб қилса!


23:24. Бектемир кубалик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал соҳибига айланди. Майли, шунисига ҳам шукр...


23:20. Афсуски, дастлабки икки раунд рақиб фойдасига хал бўлди... Эхх хакамлар, хакамлар....


23:10. Жанг бошланди!


23:05. Энди навбат финалга! Кузатамиз!


22:55. Айни пайтда -56 кг вазн тоифасидаги боксчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга бу маросимда бронза медали топширилди. Муроджонни яна бир бор табриклаб қоламиз!


22:22. Бокс баҳслари бошланган. Бектемирнинг финал жанги эса соат 23:00га режалаштирилган.


22:00. Бир соатдан сўнг Бектемир Мелиқўзиев Олимпиада чемпионлиги учун кубалик Арлен Лопесга қарши рингга чиқади! Кутамиз!


21:45. Қизларимиз финалга чиқадиган 8 та терма жамоа қаторидан ўрин ола билмадилар... Ўзбекистон терма жамоаси ушбу саралашда 12-ўринни эгаллади.


21:25. Гимнастикачиларимиз иккинчи чиқишда 16,750 бал тўплашди. Аммо, бу натижа финалга чиқиш учун камлик қилса керак. Қолганларнинг натижасини кутамиз.


21:21. Айни пайтда эса гимнастикачи қизларимиз ўз чиқишларини намойиш этмоқдалар.


21:20. Эслатиб ўтамиз, бугун 23:00 да боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев кубалик боксчига қарши финал жангини ўтказса, 23:45 да таэквондочимиз Дмитрий Шокин ҳам кубалик рақибга қарши жанг қилади.


21:10. Бироздан сўнг машқларни бажариш навбати бизнинг қизларга келади.


20:40. Энди қизларимиз иккинчи дастурда чиқиш қиладилар.


20:00. Гимнастикачиларимиз биринчи чиқишдан сўнг 14,416 бал тўплаган ҳолда 14 та мамлакат ичида 13-ўринни эгаллаб турибдилар... Сўнги ўринда эса америкаликлар.


19:00. Энди у чорак финалда кубалик спортчига қарши жанг қилади.


18:52. Иккинчи раунд ҳам ҳамюртимиз фойдасига 7:2!


18:48. Биринчи раунд Шокиннинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.


18:45. Ҳамюртимизнинг жанги бошланди! Олға, Дима!


18:40. Бироздан сўнг таэквондочимиз Дмитрий Шокин илк жангини ўтказади!


18:33. Бадиий гимнастикада терма жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган қизларнинг исм-шарифлари: Луиза Ганиева, Зарина Қурбонова, Марта Ростобурова, Самира Амирова ва Валерия Давидова.


18:30. Бизнинг спортчилар тўққизинчи бўлиб ўз чиқишларини намойиш этадилар. Ҳозирча, олтинчи тартиб рақамдаги Россия терма жамоаси чиқиш қилмоқда.


18:15. Бадиий гимнастикада жамоавий баҳслар старт олди. Бу мусобақада бизнинг қизлар ҳам иштирок этишлари кутилмоқда.


17:26. Пойгани жуда яхши бошлаган вакилларимиз афсуски, кучни тўғри тақсимлай олмадилар. Спортчилар финишга етиб боришди. Бизнинг шоввозлар финишга энг сўнгги бўлиб етиб келишди...


17:22. Бошланди!


17:00. Спортчиларимизнинг иштирокларига оз вақт қолди.


16:25. Бизнинг спортчилар иккинчи йўлакда стартга чиқадилар.


16:00. Ҳамюртларимизнинг бугунги иштирокларига каноечиларимиз Герасим Кочнев ҳамда Серик Мирбековлар 1000 метрга эшкак эшиш баҳсларида финалга чиқадилар. Уларга ушбу финалда Венгрия, Украина, Германия, Бразилия, Чехия, Куба ва Россиядан ташриф буюрган спортчилар рақиблик қиладилар. Агар бизнинг азаматлар ушбу пойгада кучли учликка кира олсалар, бугунги дастлабки медалимиз нақд бўлади!


14:50. Бугун қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:


Герасим Кочнев, Серик Мирбеков - (Каноеда эшкак эшиш, жуфтлик, финал) - 17:22

Бадиий гимнастика терма жамоамиз - саралаш - 18:00

Дмитрий Шокин - (Таэквондо, саралашдан финалгача) - 18:45

Бектемир Мелиқўзиев - (Бокс, финал) - 23:00

Светлана Радзивил - (Енгил атлетика, баландликка сакраш, финал) - 04:30



14:45. Ассалому алайкум. Рио Олимпиадасида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотлар беришни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+4   
20 авг 14:57:53
Baxtiyor_Nazarov_Tta
DMITRIY SHOKIN O'Z NOMIGA YARASHA RAQIBLARNI SHOKKA TUSHIRIB G'ALABA QOZONSIN!!! OLTIN MEDAL OLISHI KERAK!!!
+3   
20 авг 23:23:50
kakand siti
Mayli blok bo"sam mayli enasini eshshak s..... gandon sudyalarni. Biron bir inson bormi rahbarladan alimpiya qo'mitasiga arz qilgani
+3   
20 авг 21:44:23
ellboy
Бизнинг шоввозлар финишга энг сўнгги бўлиб етиб келишди... daxshat chiqipti lekin
+2   
21 авг 01:31:57
Ilhom
Ex Shokin chichib qöyding. Sendan xalqning umidi katta edi. Ex afsus
+2   
21 авг 00:58:20
Ibo7878
Бектемир и Шахрам тактикани курбонига айланишди.
Ёшде. Кизиккон. Секундантлари тактикани тугри танлашганда жанг бошкачарок тус оларди.
Менимча. Яъни, секинрок бир оз химоявий тактика дегандек..
Хушшш...майли нима булганда хам боксерларимизни хаммасига рахмат...
Так держааааааттттььь...
+2   
21 авг 00:07:50
umatillayev
Bektemir katta rahmat sen haqiqiy zo'r jang qilding. Otangga rahmat do'stim. Senga bir gap: tashla havaskorni. Olimpiya kumush medali katta natija. Endi proffga o'tsangam bo'ladi. Men ishonib aytaman hozirgi 7 ta sovrindorlarimizdan profga eng mos tushadigani sensan va manimcha katta yutuqlarni qo'lga kiritasan. Yasha O'zbek!
+2   
20 авг 23:26:31
Ronolduuu
Xakamlar sotilgan ifloslar tfu sanlaga
Melkuziyev g'alaba qozongandiku
+1   
21 авг 01:49:46
AlexiS_DaN
Шокинни 1чи ракамли таэквондочи деб эшитганман, жангларини биринчи бор томоша килдим, хеч кандай кучлиликни курмадим, оддий таэквондочи, нимани эвазига рейтингда биринчи билмадим...Куп нарса кутган эдим, аник айтсам олтин медал, афсус
+1   
21 авг 00:07:13
WalveRine-_-6
Bektemir oltinga yarasha jang qildi. lekin yana usha hakamla...
+1   
20 авг 23:39:59
shohrux mardonov
haqiqatdan birinchi raund bizniki edi hakamlar o'yinni buzdi
+1   
20 авг 23:25:46
Ilhom
Raxmat senga Bektemir. Ota onangha raxmat. Sen bilan faxrlanamiz
+1   
20 авг 23:24:49
kakand siti
Mayli blok bo"sam mayli enasini eshshak s..... gandon sudyalarni. Biron bir inson bormi rahbarladan alimpiya qo'mitasiga arz qilgani
+1   
20 авг 23:23:35
kakand siti
Mayli blok bo"sam mayli enasini eshshak s..... gandon sudyalarni. Biron bir inson bormi rahbarladan alimpiya qo'mitasiga arz qilgani
+1   
20 авг 23:23:22
kakand siti
Mayli blok bo"sam mayli enasini eshshak s..... gandon sudyalarni. Biron bir inson bormi rahbarladan alimpiya qo'mitasiga arz qilgani
+1   
20 авг 23:23:14
oddiy_futbol_fanati
Haromxo'r hakamlar... He sanlani...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг