16 авг 03:26
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Рио-2016. Бектемир Мелиқўзиев камида бронзани нақд қилди
Тошкентда ярим тун бўлиб турган бир пайтда боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев Рио Олимпиадасининг камида бронза медалини нақд қилди.
Ҳамюртимиз ҳозиргина -75 кг вазн тоифасининг чорак финал жангида ҳиндистонлик Викаш Кришанни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Бектемир уччала раундда ҳам рақибини яққол устунлик билан мағлуб этди.
Ушбу ғалаба жаҳон чемпионатининг кумуш медал совриндори, Осиё чемпиони, ўсмирлар ўртасида Нанкин Олимпиадаси ғолиби Бектемир Мелиқўзиевни ярим финалга олиб чиқди. Бектемир камида бронза медалини нақд қилди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар