20 авг 00:15
Янгиликлар
Таэквондо, Токио-2020
Рио-2016. Турсунқулова чорак финалда мағлубиятга учради
Рио Олимпиадасининг таэквондо ВТФ йўналиши бўйича мусобақалари давом этмоқда.
Ушбу мусобақанинг энг ёш иштирокчиси ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова ҳозиргина чорак финал учрашувида даянга чиқди. Унинг рақибаси озарбайжонлик Фарида Азизова бўлди.
Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида вакиламиз фойдасига ҳал бўлди. Лекин кейинги икки раундда тажрибали озарлик таэквондочи муҳим очколарни қўлга киритиб, ярим финалга йўлланма олди.
Эслатиб ўтамиз, ўзи учун илк Олимпиадада қатнашаётган Нигора Турсунқулова нимчорак финалда дунёнинг иккинчи рақамли таэквондочиси швециялик Йоханссонни мағлуб этиб, катта шов-шувга сабаб бўлган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Jaxonni ikkinchi taekvandochisini Rio-2016 da yutgani bir umr esida qoladi.
Endi sekin uyga qaytib sovchilarga choy tashing.
Shundoq chiroyli qizimiz kelin bo'sa yarashadi.