07 авг 23:55
Янгиликлар
Дзюдо, Токио-2020

Ришод Собиров Олимпиададаги учинчи медали учун татамига чиқади
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
Ҳозиргина дзюдо баҳсларининг 66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Олимпия ўйинларининг икки карра бронза медал соҳиби ўтиш баҳсида Доминикан Республикаси вакили Уондер Матеони иппон баҳоси, яъни соф ғалаба билан мағлуб этди.
Энди икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров бироздан сўнг Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали учун кечадиган баҳсда татамига чиқади. Унинг рақиби бироздан сўнг маълум бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар