24 янв 18:01
Янгиликлар
Роберт Уиттакер: ”Дрикус Дю Плессининг ғалабасини нега баҳсли деб ҳисоблаётганларини тушунмаяпман”
”Тушунмаяпман, нимага одамлар бу ғалабани баҳсли деб ҳисоблашяптилар. Мен Дана Уайт ва бошқалар жанг ҳақида нима деганларини кўрдим, аммо менинг фикримча, Ду Плесси ғалаба қозонди.
Мен кўпчиликка айтганман, Ду Плесси жуда ҳам катта ва кучли йигит, жирканч услубда жанг қилади, аммо унинг энг катта устунликларидан бири – у охиригача жанг қилишга тайёр. У таслим бўлишдан кўра октагонни замбилда тарк этишни афзалроқ кўради, айнан ушбу характерни у Стрикланд билан жангда кўрсатди. Чемпионни табриклайман, чунки кўпроқ айнан у ғалаба қозонишни хоҳлади.
Ҳамма Стрикланднинг жеб зарбалари ҳақида гапирди. Бу ерда айтадиган ҳеч нарса йўқ, ажойиб жеб, Дрикуснинг юзига 7000 марта йўлланди. Аммо, келинглар, Дрикус жангда синмагани учун унга керакли ҳурмат изҳор қилайлик. У таслим бўлмади, жангнинг бошидан ва охиригача прессингга киришиб зарбалар йўллади”, — деди Роберт Уиттакер
Фикрлар