UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

28 май 09:34
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Новак Жоковичнинг юриши бошланди

Франция пойтахти Париж шаҳри теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта турниридан иккинчиси - "Ролан Гаррос"га мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг олтинчи ракеткаси Новак Жокович нуфузли мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олди. Сербиялик теннисчи илк даврада ATP рейтингида 98-поғонада бораётган америкалик Маккензи Макдональддан уч сетда ҳам бир хил ҳисобда устун келди - 6/3, 6/3, 6/3.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Икки дақиқаси кам икки соат давом этган баҳсда Жокович 7, Макдональд 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди - 5 га 1. Энди ушбу мусобақанинг уч карра ғолии иккинчи даврада франциялик Корентен Мутега қарши кортга чиқади. Мезбон теннисчи ўз ўрнида ватандоши Клеман Табурни 6/3, 7/6(6), 6/3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг