UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 июн 08:59
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Синнер Андрей Рублёвни томошабинлар қаторига кузатиб қўйди

Дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг чорак финалига йўл олди.

Италиялик теннисчи тўртинчи давра баҳсида ATP рейтингида 15-ўринни эгаллаб турган россиялик Андрей Рублёвга ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/1, 6/3, 6/4. Янник теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисобни ўз фойдасига йириклаштирди - 7:3.

Икки соату бир дақиқа давом этган баҳсда Синнер 5, Рублёв 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича мутлақ устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонида - 5 га 0. Янник "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирлардаги 72-ғалабасини қўлга киритди. Бу билан у ватандоши Фабио Фоньинини ортда (71) қолдириб, италиялик теннисчилар орасида рекордни янгилади. У ярим финал чиптаси учун қозоғистонлик Александр Бубликка қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг